Қуруқ ва илиқ: ҳафта давомида кутилаётган об-ҳаво маълум қилинди

© Sputnik / Бахром ХатамовОсень в Ташкенте — время мягкого света и тихих прогулок.
Осень в Ташкенте — время мягкого света и тихих прогулок. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.10.2026
Oбуна бўлиш
Фақат тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғиши, баланд тоғларда қорга айланиши ва сел хавфи юзага келиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 5 окт – Sputnik. 6−9 октябрь кунлари Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайдию Бу ҳақда Ўзгидромет хабар бермоқда.
Душанба кундузи Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат Фарғона водийси вилоятларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ҳаво ҳароратининг юқори қиймати +15…+20 даража бўлади.
Ҳаво ҳарорати 6 октябрда кечаси +5…+10, шимолда +2…+7 даража, кундузи +15…+20 даража бўлади. 7−9 октябрда аста-секин кечаси +10…+15 даражагача, кундузи +20…+25 даражагача кўтарилади.
Шамол шарқдан 7−12 м/с тезликда эсади, 5 октябрда Фарғона водийсида баъзи жойларда 13−18 м/с гача кучайиши мумкин.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида 5 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Баланд тоғларда баъзи жойларда ёмғир қорга айланиши мумкин. 6−9 октябрда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона вилоятининг тоғли ҳудудларида 8−9 октябрда бироз ёмғир ёғиши мумкин.
Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3−8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати душанба кундузи ва сешанба куни +17…+20 даража бўлади, 7−9 октябрда +22…+25 даражагача аста-секин кўтарилади. Ҳарорат кечаси 6−7 октябрда +7…+10 даража бўлади, 8−9 октябрда +12…+15 даражагача кўтарилади.
Осень в Ташкенте — время мягкого света и тихих прогулок. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.10.2026
Ўзбекистонда об-ҳаво кескин совий бошлаши кутилмоқда
Янгиликлар лентаси
0