Ўзбекистонда об-ҳаво кескин совий бошлаши кутилмоқда

© Sputnik / Бахром ХатамовОсень в Ташкенте — время мягкого света и тихих прогулок.
Осень в Ташкенте — время мягкого света и тихих прогулок. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.10.2026
Oбуна бўлиш
Ҳарорат кундузи +15…+20, шимолда кечаси +2…+7 даражагача пасаяди.
ТОШКЕНТ, 2 окт – Sputnik. 3 октябрь куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 4−5 октябрь кунлари республиканинг қолган ҳудудларига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади. Ўзгидромет шундай огоҳлантириш билан чиқди.
Республика бўйича об-ҳавонинг кескин ўзгариши кутилмоқда.
3−4 октябрда шимолда ва чўл ҳудудларда, 4−5 октябрда республиканинг қолган ҳудудларида ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, баланд тоғларда қорга айланади.
Ҳаво ҳарорати аста-секин кундуз кунлари +15…+20 даражагача, кечалари +5…+10 даражагача, шимолда кундуз кунлари +12…+17 даражагача, кечалари +2…+7 даража илиққача пасаяди.
3−4 октябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13−18 м/с гача кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда баъзида чанг-тўзонлар билан 20−22 м/с гача кучайиши мумкин.
5−6 октябрда эса республиканинг айрим жойларига туман тушиши кутилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0