Ўзбекистоннинг биринчи миллий автомобили: DOST лойиҳаси Мирзиёевга тақдим этилди
Ўзбекистоннинг биринчи миллий автомобили: DOST лойиҳаси Мирзиёевга тақдим этилди
Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёевга DOST бренди остидаги биринчи миллий автомобиль лойиҳаси тақдим этилди. Аввал енгил тижорат транспорти ишлаб чиқарилади, енгил автомобиль прототипи эса келаси йил бошида кўрсатилади.
ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёевга DOST бренди остидаги биринчи миллий автомобиль лойиҳаси тақдим этилди. Бу ҳақда "ADM Global" компанияси матбуот хизмати хабар берди.Давлат раҳбари Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан "Янги Ўзбекистон" университетига ташрифи чоғида ADM техник лабораторияси фаолияти билан танишди.Бу ерда университет талабалари "ADM Jizzakh" заводи муҳандислари билан биргаликда янги автомобилни ишлаб чиқишда қатнашмоқда.Ҳозир компания келажакдаги автомобил концепциясини ишлаб чиқмоқда ва ишлаб чиқариш майдонини тайёрламоқда.Биринчи босқичда DOST бренди остида енгил тижорат транспорти ишлаб чиқарилиши режалаштирилган. Компания шу орқали бозор талабини ўрганиб, техник ва маркетинг ечимларини синовдан ўтказмоқчи.Кейинги босқичда енгил автомобиль яратилади. Унинг биринчи прототипини келаси йил бошида тақдим этиш режалаштирилган.
DOST бренди аввал енгил тижорат транспорти билан бозорга чиқади. Енгил автомобилнинг биринчи прототипи эса келаси йил бошида намойиш этилиши режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёевга DOST бренди остидаги биринчи миллий автомобиль лойиҳаси тақдим этилди. Бу ҳақда "ADM Global" компанияси матбуот хизмати хабар берди.
Давлат раҳбари Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан "Янги Ўзбекистон" университетига ташрифи чоғида ADM техник лабораторияси фаолияти билан танишди.
Шавкат Мирзиёев ознакомился с проектом автобренда DOST и техлабораторией ADM
Бу ерда университет талабалари "ADM Jizzakh" заводи муҳандислари билан биргаликда янги автомобилни ишлаб чиқишда қатнашмоқда.
Ҳозир компания келажакдаги автомобил концепциясини ишлаб чиқмоқда ва ишлаб чиқариш майдонини тайёрламоқда.
Биринчи босқичда DOST бренди остида енгил тижорат транспорти ишлаб чиқарилиши режалаштирилган. Компания шу орқали бозор талабини ўрганиб, техник ва маркетинг ечимларини синовдан ўтказмоқчи.
Кейинги босқичда енгил автомобиль яратилади. Унинг биринчи прототипини келаси йил бошида тақдим этиш режалаштирилган.
"ADM Jizzakh" Ўзбекистондаги хусусий мултибренд автомобиль заводи ҳисобланади. Корхонада тўпланган ишлаб чиқариш тажрибасидан DOST брендидаги автомобилларни яратишда фойдаланиш кўзда тутилган.
Лойиҳа доирасида "Янги Ўзбекистон" университетида автомобилсозлик учун муҳандислар тайёрлаш ҳам йўлга қўйилмоқда. Талабалар ўқиш давомида ADM мутахассислари билан бирга реал автомобиль лойиҳалари устида ишлайди.