https://sputniknews.uz/20260929/kelajak-muhandislar-tanlov-60827085.html
“Келажак муҳандислари” танловининг 9 нафар ғолибига "BYD Chazor" топширилди
“Келажак муҳандислари” танловининг 9 нафар ғолибига "BYD Chazor" топширилди
Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда “Келажак муҳандислари” доирасидаги учта республика танлови ғолиблари тақдирланди. 9 нафар биринчи ўрин соҳиби BYD Chazor автомобилига, бошқа ғолиблар пул мукофотларига эга бўлди.
2026-09-29T16:39+0500
2026-09-29T16:39+0500
2026-09-30T10:17+0500
танлов
ўзбекистон
олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
отм
олимлар
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/1d/60826444_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_e78afd50da5d202f261885372e59b67f.jpg
ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Тошкентда “Энг яхши ғоя”, “Энг яхши лойиҳа” ва “Энг яхши ихтиро” республика кўрик-танловлари ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.Маросимда учта танлов бўйича биринчи ўринни эгаллаган 9 нафар ғолибга "BYD Chazor" автомобиллари топширилди. Иккинчи ва учинчи ўрин соҳиблари пул мукофотлари билан тақдирланди.Ғолиблар орасида Олмалиқ давлат техника институти олим ва муҳандислари ҳам бор.Жумладан, профессор-ўқитувчилар ўртасида “Энг яхши ихтиро” номинациясида пўлат эритиш шлакларидан марганец ва темирни ажратиб олиш технологияси биринчи ўринни эгаллади. Шунингдек, марганецни ажратиб олиш жараёнларини сунъий интеллект ёрдамида оптималлаштириш ҳамда болғали майдалагичларнинг хизмат муддатини оширишга қаратилган ишланмалар тақдим этилди.Амалиётчи муҳандислар ўртасидаги “Энг яхши ихтиро” номинациясида институт вакилларининг яна бир лойиҳаси учинчи ўринни эгаллади.“Келажак муҳандислари” республика танловлари истиқболли муҳандислик, илмий-техник ва инновацион ишланмаларни аниқлаш, қўллаб-қувватлаш ҳамда уларни амалиётга жорий этиш мақсадида ташкил этилган.
https://sputniknews.uz/20260226/toshkent-robototexnika-55917852.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/1d/60826444_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_8744fbd1482002ce6b28fc90d7c2a014.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
танлов, ўзбекистон, олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, отм, олимлар, жамият
танлов, ўзбекистон, олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, отм, олимлар, жамият
“Келажак муҳандислари” танловининг 9 нафар ғолибига "BYD Chazor" топширилди
16:39 29.09.2026 (янгиланди: 10:17 30.09.2026) Иккинчи ва учинчи ўрин ғолибларига эса пул мукофотлари топширилди.
ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Тошкентда “Энг яхши ғоя”, “Энг яхши лойиҳа” ва “Энг яхши ихтиро” республика кўрик-танловлари ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати
хабар берди.
Маросимда учта танлов бўйича биринчи ўринни эгаллаган 9 нафар ғолибга "BYD Chazor" автомобиллари топширилди. Иккинчи ва учинчи ўрин соҳиблари пул мукофотлари билан тақдирланди.
Ғолиблар орасида Олмалиқ давлат техника институти олим ва муҳандислари ҳам бор.
Жумладан, профессор-ўқитувчилар ўртасида “Энг яхши ихтиро” номинациясида пўлат эритиш шлакларидан марганец ва темирни ажратиб олиш технологияси биринчи ўринни эгаллади.
Ушбу ишланма Ўзбекистон ва хориждаги қатор корхоналарда, жумладан, Туркиянинг “DEMIR GROUP” компаниясида жорий этилган.
Шунингдек, марганецни ажратиб олиш жараёнларини сунъий интеллект ёрдамида оптималлаштириш ҳамда болғали майдалагичларнинг хизмат муддатини оширишга қаратилган ишланмалар тақдим этилди.
Амалиётчи муҳандислар ўртасидаги “Энг яхши ихтиро” номинациясида институт вакилларининг яна бир лойиҳаси учинчи ўринни эгаллади.
“Келажак муҳандислари” республика танловлари истиқболли муҳандислик, илмий-техник ва инновацион ишланмаларни аниқлаш, қўллаб-қувватлаш ҳамда уларни амалиётга жорий этиш мақсадида ташкил этилган.