https://sputniknews.uz/20260930/tashkent-maktab-qurilish-renovatsiya-60843854.html
Тошкентда 12 та мактаб қурилиши бошланди, реновация бўйича янги квартиралар берилди
Тошкентда 12 та мактаб қурилиши бошланди, реновация бўйича янги квартиралар берилди
Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда 18 минг ўқувчи ўрнига мўлжалланган 12 та янги мактаб қурилиши бошланди. Уларни саккиз ойда битказиш режалаштирилган. Реновация доирасида 40 дан ортиқ фуқарога янги хонадон калитлари ҳам топширилди.
2026-09-30T12:05+0500
2026-09-30T12:05+0500
2026-09-30T12:18+0500
мактаб
қурилиш
тошкент
пойтахт
жамият
ўқувчилар
янги ўзбекистон
шавкат умурзоқов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/1e/60843679_0:6:1281:726_1920x0_80_0_0_c1bf004f0b5aa21f36dc7c6280fc558c.jpg
ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Тошкентда 18 минг ўқувчи ўрнига мўлжалланган 12 та янги мактаб қурилиши бошланди. Шунингдек, реновация дастури доирасида кўчирилган 40 дан ортиқ фуқарога янги хонадон калитлари топширилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги Яшнобод туманида ўтказилган тадбирлар якунлари бўйича маълум қилди.Янги мактаблар Тошкентнинг турли туманларида халқаро ҳамкор билан биргаликда қурилади. Улар уч хил лойиҳа асосида барпо этилиб, ҳар бири 1500 дан 2000 нафаргача ўқувчини қабул қилади.Шу куни "Янги Ўзбекистон" массивида янги турар-жой мажмуаси ҳам очилди. Реновация дастури доирасида кўчирилган 40 нафардан ортиқ фуқарога янги квартиралар калити топширилди.Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзаков Яшнобод туманидаги 67 та маҳалла фаоллари билан ҳам учрашди. Мулоқот давомида инфратузилма, даволаниш, олий таълим учун тўлов, тадбиркорлик ва маиший масалалар бўйича мурожаатлар кўриб чиқилди.Ҳокимлик маълумотига кўра, ўндан ортиқ масала учрашувнинг ўзида ҳал этилди.
https://sputniknews.uz/20260928/forish-atom-shaharcha-60795924.html
янги ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/1e/60843679_152:0:1127:731_1920x0_80_0_0_c1e7b04355caf9e04706cdda91c9cb45.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
мактаб, қурилиш, тошкент, пойтахт, жамият, ўқувчилар, янги ўзбекистон, шавкат умурзоқов
мактаб, қурилиш, тошкент, пойтахт, жамият, ўқувчилар, янги ўзбекистон, шавкат умурзоқов
Тошкентда 12 та мактаб қурилиши бошланди, реновация бўйича янги квартиралар берилди
12:05 30.09.2026 (янгиланди: 12:18 30.09.2026) Тошкентда 18 минг ўқувчи ўрнига мўлжалланган 12 та янги мактаб қурилиши бошланди ва 8 ойда тугатиш режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Тошкентда 18 минг ўқувчи ўрнига мўлжалланган 12 та янги мактаб қурилиши бошланди. Шунингдек, реновация дастури доирасида кўчирилган 40 дан ортиқ фуқарога янги хонадон калитлари топширилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги Яшнобод туманида ўтказилган тадбирлар якунлари бўйича
маълум қилди.
Янги мактаблар Тошкентнинг турли туманларида халқаро ҳамкор билан биргаликда қурилади. Улар уч хил лойиҳа асосида барпо этилиб, ҳар бири 1500 дан 2000 нафаргача ўқувчини қабул қилади.
Лойиҳа доирасида жами 18 мингта янги ўқувчи ўрни яратилади. Қурилиш ишларини саккиз ойда якунлаш ва мактабларни келгуси ўқув йили бошида очиш режалаштирилган.
Шу куни "Янги Ўзбекистон" массивида янги турар-жой мажмуаси ҳам очилди. Реновация дастури доирасида кўчирилган 40 нафардан ортиқ фуқарога янги квартиралар калити топширилди.
Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзаков Яшнобод туманидаги 67 та маҳалла фаоллари билан ҳам учрашди. Мулоқот давомида инфратузилма, даволаниш, олий таълим учун тўлов, тадбиркорлик ва маиший масалалар бўйича мурожаатлар кўриб чиқилди.
Ҳокимлик маълумотига кўра, ўндан ортиқ масала учрашувнинг ўзида ҳал этилди.