https://sputniknews.uz/20260928/forish-atom-shaharcha-60795924.html
Форишда 30 минг аҳолига мўлжалланган атом шаҳарчаси қурилмоқда: 45 фоиз ҳудуди яшил бўлади
Форишда 30 минг аҳолига мўлжалланган атом шаҳарчаси қурилмоқда: 45 фоиз ҳудуди яшил бўлади
Sputnik Ўзбекистон
Жиззах вилояти Фориш туманида 200 гектар майдонда 30 минг аҳолига мўлжалланган атом шаҳарчаси қурилмоқда. Ҳудуднинг 45 фоизи яшил майдонларга ажратилади, биринчи босқичда 3 минг хонадон қурилади.
2026-09-28T15:04+0500
2026-09-28T15:04+0500
2026-09-28T15:04+0500
ўзбекистонда атом электростанцияси қурилиши
аэс
ўзатом
қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги
ўзбекистон
қурилиш
жамият
жиззах
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/1c/60795740_0:3:607:344_1920x0_80_0_0_743ce4221ba13107de6ccb501c144e59.png
ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Жиззах вилояти Фориш туманида атом шаҳарчаси эко-урбанистика тамойиллари асосида барпо этилмоқда. Бу ҳақда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Жалол Арашев “Ўзбекистон 24” телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.Шаҳарчанинг бош режаси 200 гектар майдон ва 30 минг аҳолига мўлжалланган. У барча қулайликларга эга намунали шаҳар сифатида барпо этилиши кўзда тутилган.Шунингдек, шаҳарчадаги уйларнинг 35 фоизигача бўлган қисмини энергия тежамкор қилиб қуриш вазифаси қўйилган.Атом шаҳарчаси қурилишининг биринчи босқичида 50 гектар майдонда 10 минг аҳолига мўлжалланган 3 мингта хонадондан иборат 74 та кўп қаватли уй қурилиши бошланади.Массив бўйлаб ичимлик суви, тозалаш иншоотлари ва электр таъминотини қамраб олувчи алоҳида коммуникация тармоқларини барпо этиш ҳам режалаштирилган.Инфратузилмани ривожлантиришнинг кейинги босқичида, 2027 йилда инвестиция дастури асосида 1980 ўринли мактаб, мактабгача таълим муассасаси, поликлиника, шунингдек, бошқа ижтимоий объектлар ва маҳалла гузарлари қурилиши бошланади.
https://sputniknews.uz/20260902/jizzax-aes-60152217.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/1c/60795740_71:0:534:347_1920x0_80_0_0_f9278cfff93d725df7386419434489f3.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистонда атом электростанцияси қурилиши, аэс, ўзатом, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, ўзбекистон, қурилиш, жамият, жиззах
ўзбекистонда атом электростанцияси қурилиши, аэс, ўзатом, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, ўзбекистон, қурилиш, жамият, жиззах
Форишда 30 минг аҳолига мўлжалланган атом шаҳарчаси қурилмоқда: 45 фоиз ҳудуди яшил бўлади
Фориш туманида 30 минг аҳолига мўлжалланган атом шаҳарчаси барпо этилмоқда. Унинг 45 фоиз ҳудудини боғ ва хиёбонлар ташкил этади.
ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Жиззах вилояти Фориш туманида атом шаҳарчаси эко-урбанистика тамойиллари асосида барпо этилмоқда. Бу ҳақда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Жалол Арашев
“Ўзбекистон 24” телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
Шаҳарчанинг бош режаси 200 гектар майдон ва 30 минг аҳолига мўлжалланган. У барча қулайликларга эга намунали шаҳар сифатида барпо этилиши кўзда тутилган.
Бу ерда ижтимоий соҳа объектлари — мактаблар, мактабгача таълим муассасалари, хусусий клиника ва олий таълим муассасалари жойлашиши белгиланган.
Шунингдек, шаҳарчадаги уйларнинг 35 фоизигача бўлган қисмини энергия тежамкор қилиб қуриш вазифаси қўйилган.
Атом шаҳарчаси қурилишининг биринчи босқичида 50 гектар майдонда 10 минг аҳолига мўлжалланган 3 мингта хонадондан иборат 74 та кўп қаватли уй қурилиши бошланади.
Массив бўйлаб ичимлик суви, тозалаш иншоотлари ва электр таъминотини қамраб олувчи алоҳида коммуникация тармоқларини барпо этиш ҳам режалаштирилган.
Бош режага мувофиқ, шаҳарча ҳудудининг 45 фоизини яшил ҳудудларга айлантириш бўйича махсус дастур ишлаб чиқилган. Бу майдонларда боғ ва хиёбонлар ташкил этилади.
Инфратузилмани ривожлантиришнинг кейинги босқичида, 2027 йилда инвестиция дастури асосида 1980 ўринли мактаб, мактабгача таълим муассасаси, поликлиника, шунингдек, бошқа ижтимоий объектлар ва маҳалла гузарлари қурилиши бошланади.