https://sputniknews.uz/20260902/jizzax-aes-60152217.html
Жиззахда АЭС мутахассислари учун 10 мингтага яқин хонадон қурилади
Жиззахда АЭС мутахассислари учун 10 мингтага яқин хонадон қурилади
Sputnik Ўзбекистон
Жиззахдаги АЭС ёнида 33 минг аҳолига мўлжалланган замонавий шаҳарча барпо этилади. 200 гектарлик ҳудудда 10 мингга яқин хонадон ва ижтимоий объектлар қурилади.
2026-09-02T18:34+0500
2026-09-02T18:34+0500
2026-09-02T18:34+0500
ўзбекистонда атом электростанцияси қурилиши
атом энергетикаси
шавкат мирзиёев
қурилиш
электр энергияси
кўп квартирали уйлар
жамият
аэс
жиззах
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/02/60152041_0:159:1900:1228_1920x0_80_0_0_e5fd0c8c403567cb2cacda4c217cfd04.jpg
ТОШКЕНТ, 2 сен — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятидаги интеграциялашган атом электр станциясига ёндош замонавий шаҳарча қуриш режаси билан танишди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.Шаҳарча 200 гектар майдонда барпо этилади. У қарийб 33 минг аҳолига мўлжалланган бўлиб, ҳудудда жами 10 мингга яқин хонадон қурилиши режалаштирилган. Биринчи босқичда 3 мингта хонадон фойдаланишга топширилади.Биноларни қуришда замонавий иссиқлик ҳимояси, муқобил энергия манбалари ва "ақлли" ёритиш тизимларидан фойдаланиш кўзда тутилган.АЭСнинг ташқи муҳандислик инфратузилмасини барпо этиш доирасида:Янги шаҳарча АЭСни келгусида бошқарадиган операторлар, муҳандислар, радиация хавфсизлиги мутахассислари ва уларнинг оилалари учун зарур уй-жой ҳамда ижтимоий инфратузилмани шакллантиришга хизмат қилади.
https://sputniknews.uz/20260421/aes-qurilish-loyiha-kolam-57037251.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/02/60152041_212:0:1900:1266_1920x0_80_0_0_4176270f8cadb60a3cdd66366ed225ba.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистонда атом электростанцияси қурилиши, атом энергетикаси, шавкат мирзиёев, қурилиш, электр энергияси, кўп квартирали уйлар, жамият, аэс, жиззах
ўзбекистонда атом электростанцияси қурилиши, атом энергетикаси, шавкат мирзиёев, қурилиш, электр энергияси, кўп квартирали уйлар, жамият, аэс, жиззах
Жиззахда АЭС мутахассислари учун 10 мингтага яқин хонадон қурилади
2025 йил декабрда 10 минг кишига мўлжалланган шаҳарча лойиҳаси кенгайтирилди — унда энди 10 мингга яқин хонадон қурилиши режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 2 сен — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятидаги интеграциялашган атом электр станциясига ёндош замонавий шаҳарча қуриш режаси билан танишди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати
хабар берди.
Шаҳарча 200 гектар майдонда барпо этилади. У қарийб 33 минг аҳолига мўлжалланган бўлиб, ҳудудда жами 10 мингга яқин хонадон қурилиши режалаштирилган. Биринчи босқичда 3 мингта хонадон фойдаланишга топширилади.
Лойиҳа доирасида энергия тежамкор кўп қаватли уйлар, мактаблар ва мактабгача таълим ташкилотлари, тиббиёт, спорт ва маданият объектлари ҳамда дам олиш масканлари қурилади. Шаҳарчада кенг яшил ҳудудлар ҳам ташкил этилади.
Биноларни қуришда замонавий иссиқлик ҳимояси, муқобил энергия манбалари ва "ақлли" ёритиш тизимларидан фойдаланиш кўзда тутилган.
АЭСнинг ташқи муҳандислик инфратузилмасини барпо этиш доирасида:
388 километр электр тармоғи;
110 киловольтли подстанция;
21 километр ичимлик суви қувури;
120 километр техник сув қувури;
39,5 километр автомобиль йўли;
11 километр темир йўл қурилади.
Президент ушбу инфратузилма объектларини қуришда маҳаллий маҳсулотлар ва хизматлар улушини 60–70 фоиз даражасида таъминлаш вазифасини қўйди.
Янги шаҳарча АЭСни келгусида бошқарадиган операторлар, муҳандислар, радиация хавфсизлиги мутахассислари ва уларнинг оилалари учун зарур уй-жой ҳамда ижтимоий инфратузилмани шакллантиришга хизмат қилади.