Иннопром - 2026 - Sputnik Ўзбекистон, 1920
ИННОПРОМ. Марказий Осиё – 2026
ИННОПРОМ — саноат ва технологиялар бўйича халқаро кўргазма бўлиб, унда компаниялар лойиҳаларини намойиш этади ва янги ҳамкорликлар ўрнатади. 2026 йилда унда 35 давлатдан, жумладан, Россия, Беларус, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Тожикистон, Туркия, БАА, Озарбайжондан делегациялар иштирок этмоқда.

Жиззахдаги АЭС қурилишида 25 минггача одам ишлайди — Иннопромда лойиҳа кўлами айтилди

© SputnikСессия "Проект АЭС в Узбекистане: масштаб и окно возможностей для промышленности" в рамках Иннопрома
Сессия Проект АЭС в Узбекистане: масштаб и окно возможностей для промышленности в рамках Иннопрома - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.04.2026
Oбуна бўлиш
Жиззах вилоятида қурилаётган АЭСда турли босқичларда 12 мингдан 25 минггача киши ишлаши кутилмоқда, лойиҳа доирасида эса икки турдаги шаҳарча барпо этилади
ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Жиззах вилоятида қурилаётган АЭСда турли босқичларда 12 мингдан 25 минггача одам ишлаши кутилмоқда.
Бу ҳақда Иннопром доирасидаги "Ўзбекистондаги АЭС лойиҳаси: кўлами ва саноат учун имкониятлар ойнаси" сессиясида “Атомстройэкспорт” вице-президенти, Ўзбекистонда АЭС қуриш лойиҳаси директори Павел Безруков маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Безруковнинг сўзларига кўра, лойиҳа доирасида икки турдаги шаҳарча барпо этилади. Бири — қурилиш майдони яқинидаги вахта шаҳарчаси, иккинчиси эса муҳандис-техник ходимлар ва уларнинг оилалари учун мўлжалланган йўлдош шаҳардир. Иккинчи шаҳарча 5–7 минг кишига мўлжалланган. Ушбу шаҳарчанинг бош режаси ишлаб чиқилган.
Таъкидланишича, АЭС қурилиши Ўзбекистон учун нафақат энергетика, балки қурилиш саноати, электротехника, машинасозлик, металл прокати савдоси ва бошқа турдош тармоқлар ривожи учун ҳам муҳим туртки бўлади.
Жиззах АЭСи қурилиши дирекцияси қурилиш бўйича директор ўринбосари Отабек Амановнинг айтишича, лойиҳа инфратузилмани ривожлантириш ва кадрлар тайёрлашга ҳам хизмат қилади.
Шунингдек, у Жиззах вилояти ҳокимлиги атомчилар шаҳарчаси, коммуникациялар, темир йўл ва электр узатиш тармоқлари учун зарур ер участкаларини ажратишда фаол ёрдам бераётганини қайд этди.
Макет будущей атомной электростанции (АЭС) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.03.2026
Жиззахда АЭС қурилиши доирасида бетон ишлари бошланди
Янгиликлар лентаси
0