Тошкентда бўш идишларни 150 сўмдан қабул қиладиган фандомат ишга тушди

© Агентство по управлению отходами В Ташкенте заработал фандомат, который принимает пустую тару по 150 сумов
В Ташкенте заработал фандомат, который принимает пустую тару по 150 сумов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.09.2026
Oбуна бўлиш
Пулни олиш ўрнига хайрия вариантини ҳам танлаш мумкин.
ТОШКЕНТ, 24 сен — Sputnik. Ўзбекистонда пластик, шиша ва алюминий ичимлик идишларини қабул қилиб, эвазига пул тўлайдиган фандоматлар ишга туширилди. Бу ҳақда Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги хабар берди.
Фандоматга топширилган ҳар бир идиш учун 150 сўм тўланади. Маблағ фойдаланувчининг Click электрон ҳамёнига ўтказилади.
Фуқаролар пулни олиш ўрнига хайрия вариантини ҳам танлаши мумкин. Бунда маблағ хайрия мақсадлари ва дарахт экиш ташаббусларига йўналтирилади.
Лойиҳа Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ҳамда Норвегиянинг TOMRA компанияси ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.
Биринчи фандомат Тошкент шаҳри Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳкўчаси, 7А-уйда ўрнатилган.
Пилот лойиҳа ўзини оқласа, бундай қурилмаларни республиканинг бошқа ҳудудларидаги аҳоли гавжум жойларга ҳам босқичма-босқич ўрнатиш режалаштирилган.
В Самарканде вдоль трасс установлено около 160 мусорных баков - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.08.2026
Самарқанд вилоятидаги автомобиль йўллари бўйига 160 га яқин чиқинди қутиси ўрнатилди
Янгиликлар лентаси
0