Самарқанд вилоятидаги автомобиль йўллари бўйига 160 га яқин чиқинди қутиси ўрнатилди

© SputnikВ Самарканде вдоль трасс установлено около 160 мусорных баков
В Самарканде вдоль трасс установлено около 160 мусорных баков - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.08.2026
Oбуна бўлиш
Самарқанд вилоятидаги М-39 ва М-37 автомобиль йўллари бўйига 160 га яқин махсус чиқинди қутиси ўрнатилди.
ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. Самарқанд вилоятида автомобиль йўллари бўйига махсус чиқинди қутилари ўрнатилмоқда. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар берди.
Хусусан, Самарқанд тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг икки томонига 100 га яқин махсус бак жойлаштирилди.
Нарпай туманидаги М-37 магистрали бўйида ҳам 60 дан ортиқ чиқинди қутиси ўрнатилди. Улар улкан пластик идиш шаклида тайёрланган бўлиб, йўловчилар эътиборини тортадиган ёрқин кўринишга эга.
Самарқанд вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бошқармаси вакили Шерали Искандаровнинг Sputnik Ўзбекистонга маълум қилишича, чиқинди қутилари йўлнинг ҳар икки томонига ораси 500 метрдан бир километргача бўлган масофада жойлаштирилмоқда.
Келгусида бундай чиқинди қутиларини Самарқанд вилояти ҳудудидан ўтувчи бошқа автомобиль йўллари бўйига ҳам ўрнатиш режалаштирилган.
Вид на город Самарканд - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.07.2026
Самарқанд “яшил шаҳар”га айлантирилади — президентга лойиҳа тақдим этилди
Янгиликлар лентаси
0