https://sputniknews.uz/20260923/tashkent-cis-muhokama-60681976.html
Тошкентда МДҲ давлатлари бюджет талон-торож қилинишига қарши чораларни муҳокама қилди
Тошкентда МДҲ давлатлари бюджет талон-торож қилинишига қарши чораларни муҳокама қилди
Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда МДҲ давлатлари солиқ ва молиявий тергов органлари раҳбарлари йиғилди. Томонлар солиқдан бўйин товлаш, капитални ноқонуний олиб чиқиш ва янги жиноий схемаларга қарши чораларни муҳокама қилди.
2026-09-23T16:24+0500
2026-09-23T16:24+0500
2026-09-24T10:14+0500
мдҳ
солиқ
молиявий қонунбузилиши
тошкент
хавфсизлик
жиноятчилик
бюджет
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/17/60685021_135:0:1159:576_1920x0_80_0_0_c1918ac3c6468f8559c1f1c85e3f275d.jpg
ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Тошкентда МДҲ мамлакатлари солиқ ва молиявий тергов органлари раҳбарлари Мувофиқлаштирувчи кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда МДҲ Ижроия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.Унда Ўзбекистон, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон вакиллари иштирок этди. МДҲ Ижроия қўмитаси делегациясига ташкилот бош котиби ўринбосари Нурлан Сейтимов бошчилик қилди.Сейтимовнинг таъкидлашича, халқаро жиноятчиликда коррупцион-иқтисодий таркибий қисм ортиб бормоқда, ахборот технологиялари эса жиноий схемалар имкониятларини кенгайтирмоқда. Шу боис солиқ ва молиявий тергов органлари ўртасидаги мувофиқлаштириш ҳамда таҳлилий ҳамкорликни кучайтириш муҳим.Томонлар 2024–2028 йилларга мўлжалланган Жиноятчиликка қарши курашиш бўйича қўшма чора-тадбирлар дастури ижросини ҳам муҳокама қилди.Шунингдек, терроризм ва экстремизмни молиялаштириш, бюджет маблағларини талон-торож қилиш, янги жиноий схемаларни аниқлаш, солиқ тўлашдан бўйин товлаш ва капитални ноқонуний олиб чиқиш каналларига қарши курашиш масалаларига эътибор қаратилди.Кенгаш МДҲ доирасида солиқ ва молиявий қонунбузарликларни аниқлаш, олдини олиш ва уларга қарши курашиш бўйича давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни мувофиқлаштиради.
https://sputniknews.uz/20260820/uzbekistan-cis-59839808.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/17/60685021_263:0:1031:576_1920x0_80_0_0_1a664b35dcf3d2d6b64135dd3f960526.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
мдҳ, солиқ, молиявий қонунбузилиши, тошкент, хавфсизлик, жиноятчилик, бюджет, жамият
мдҳ, солиқ, молиявий қонунбузилиши, тошкент, хавфсизлик, жиноятчилик, бюджет, жамият
Тошкентда МДҲ давлатлари бюджет талон-торож қилинишига қарши чораларни муҳокама қилди
16:24 23.09.2026 (янгиланди: 10:14 24.09.2026) Тошкентда саккиз МДҲ давлати вакиллари бюджет маблағларини талон-торож қилиш ва янги молиявий жиноят схемаларига қарши ҳамкорликни муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Тошкентда МДҲ мамлакатлари солиқ ва молиявий тергов органлари раҳбарлари Мувофиқлаштирувчи кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда МДҲ Ижроия қўмитаси матбуот хизмати
хабар берди.
Унда Ўзбекистон, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон вакиллари иштирок этди. МДҲ Ижроия қўмитаси делегациясига ташкилот бош котиби ўринбосари Нурлан Сейтимов бошчилик қилди.
Йиғилишда иқтисодий хавфсизликни таъминлаш, молиявий қонунбузарликларга қарши курашиш ва давлатлар ўртасида ахборот ҳамда амалий тажриба алмашиш масалалари кўриб чиқилди.
Сейтимовнинг таъкидлашича, халқаро жиноятчиликда коррупцион-иқтисодий таркибий қисм ортиб бормоқда, ахборот технологиялари эса жиноий схемалар имкониятларини кенгайтирмоқда. Шу боис солиқ ва молиявий тергов органлари ўртасидаги мувофиқлаштириш ҳамда таҳлилий ҳамкорликни кучайтириш муҳим.
Томонлар 2024–2028 йилларга мўлжалланган Жиноятчиликка қарши курашиш бўйича қўшма чора-тадбирлар дастури ижросини ҳам муҳокама қилди.
Шунингдек, терроризм ва экстремизмни молиялаштириш, бюджет маблағларини талон-торож қилиш, янги жиноий схемаларни аниқлаш, солиқ тўлашдан бўйин товлаш ва капитални ноқонуний олиб чиқиш каналларига қарши курашиш масалаларига эътибор қаратилди.
Йиғилишда молиявий терговларнинг замонавий усулларини жорий этиш, шунингдек, соҳа ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Кенгаш МДҲ доирасида солиқ ва молиявий қонунбузарликларни аниқлаш, олдини олиш ва уларга қарши курашиш бўйича давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни мувофиқлаштиради.