2030 йилга бориб 129 млрд кВт/с электр ишлаб чиқарилади: президентга режалар тақдим этилди

© Sputnik / Стрингер / Медиабанкка ўтишОткрытие солнечной электростанции в Львовской области
Открытие солнечной электростанции в Львовской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.09.2026
Oбуна бўлиш
2030 йилга бориб Ўзбекистонда генерация қувватлари 46,1 гигаваттга етказилиши ва янги тармоқлар қурилиши режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев электр энергетикасини ривожлантириш истиқболлари ва ёқилғи-энергетика тармоғидаги лойиҳаларни бошқариш механизмларига оид тақдимот билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
2030 йилга бориб Ўзбекистон иқтисодиёти ҳажмини 300 миллиард долларга етказиш, аҳоли сони эса 41 миллиондан ошиши кутилмоқда. Шу даврда саноатда электр истеъмоли 38 миллиарддан 53,5 миллиард киловатт-соатгача ўсиши прогноз қилинган.
Режага кўра, 2030 йилда генерация қувватлари 46,1 гигаваттга етказилиб, йилига қарийб 129 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш имконияти яратилади.
2035 йилда бу кўрсаткичлар мос равишда 57,2 гигаватт ва 154,7 миллиард киловатт-соатга етказилади.
Ҳозир энергия сақлаш тизимлари бўйича умумий қуввати 4,2 гигаватт бўлган 26 та лойиҳа шакллантирилган, уларнинг 17 таси амалга оширилмоқда.
2030 йилга қадар 9 та 220 киловольтли ва 7 та 500 киловольтли подстанция, қарийб 5 минг километр янги электр узатиш тармоқлари қуриш режалаштирилган.
Қорақалпоғистонда истиқболли шамол электр станцияларини 1 гигаватт қувватли дата-марказлар билан боғлаш, бунинг учун янги подстанция ва электр тармоқларини барпо этиш таклиф қилинди.
Янги бошқарув моделига кўра, энергетика лойиҳалари аввал иқтисодиёт, аҳоли ва ҳудудларнинг истиқболдаги эҳтиёжидан келиб чиқиб шакллантирилади.
Ер майдони, тармоққа уланиш нуқтаси ва техник ечимлари тайёрланган лойиҳалар учун инвесторлар очиқ танлов асосида аниқланади.
Шунингдек, 2050 йилгача ёқилғи-энергетика ресурслари билан таъминлаш концепциясини ишлаб чиқиш ва уни ҳар беш йилда қайта кўриб чиқиш таклиф этилди.
Солнечные станции, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.08.2026
Ўз йўналишида Марказий Осиёда энг йирик: Ўзбекистонда энергетика объектлари ишга тушди
Янгиликлар лентаси
0