Ўз йўналишида Марказий Осиёда энг йирик: Ўзбекистонда энергетика объектлари ишга тушди

© СС0 / Unsplash / Zbynek BurivalСолнечные станции, иллюстративное фото
Солнечные станции, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.08.2026
Oбуна бўлиш
Сирдарё, Навоий, Қорақалпоғистон ва Наманганда умумий қуввати 2 423 МВт, қиймати 1,7 миллиард долларлик энергетика объектлари ишга туширилди.
ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Ўзбекистонда умумий қуввати 2 423 МВт бўлган электр станциялари ва энергия сақлаш тизимлари ишга туширилди.
Энергетика вазири Шерзод Ходжаевнинг “Ўзбекистон 24” телеканалига маълум қилишича, уларнинг айримлари ўз йўналиши бўйича Марказий Осиёдаги энг йирик объектлар ҳисобланади.
Лойиҳалар 25 август куни президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтказилган, Мустақилликнинг 35 йиллигига бағишланган маросимда фойдаланишга топширилди. Уларнинг умумий қиймати 1,7 миллиард долларни ташкил этади.
Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида 1 573 МВт қувватли иссиқлик электр станцияси ишга туширилди.
900 миллион долларлик объект йилига 13 миллиард кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқариб, 1,1 миллиард куб метр табиий газни тежаш имконини беради. Станцияда 120 та доимий иш ўрни яратилди.
Навоий вилоятининг Нурота туманида 300 МВт қувватли қуёш электр станцияси ва 150 МВтли энергия сақлаш тизими барпо этилди.
Хитойнинг "China Energy Overseas Investment" компанияси иштирокидаги лойиҳа қиймати 390 миллион доллар. Мажмуа йилига 657 миллион кВт·соат электр ишлаб чиқаради ва 175 миллион куб метр газни тежайди. Бу 273 минг хонадоннинг бир йиллик истеъмолига тенг.
Қорақалпоғистоннинг Қораўзак туманида "ACWA Power" билан ҳамкорликда 200 МВтли шамол электр станцияси ва 100 МВтли энергия сақлаш тизими ишга туширилди. 263 миллион долларлик лойиҳа йилига 701 миллион кВт·соат электр ишлаб чиқариб, 187 миллион куб метр газни тежайди.
Наманган вилоятининг Уйчи туманида эса "China Energy Overseas Investment" томонидан 110 миллион доллар эвазига қурилган 100 МВтли энергия сақлаш тизими фойдаланишга топширилди.
С участием Шавката Мирзиёева состоялась церемония ввода в эксплуатацию новых объектов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.08.2026
Ўзбекистонда 163 та инвестиция лойиҳаси ва ижтимоий объект ишга туширилди
Янгиликлар лентаси
0