Ўзбекистонда 163 та инвестиция лойиҳаси ва ижтимоий объект ишга туширилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаС участием Шавката Мирзиёева состоялась церемония ввода в эксплуатацию новых объектов
С участием Шавката Мирзиёева состоялась церемония ввода в эксплуатацию новых объектов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.08.2026
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ҳудудларида умумий қиймати қарийб 50 триллион сўм бўлган 163 та ишлаб чиқариш ва ижтимоий объект очилди.
ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан ҳудудларда янги объектларни ишга тушириш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Мамлакатнинг барча ҳудудларида умумий қиймати қарийб 50 триллион сўм бўлган 72 та йирик саноат ва сервис лойиҳаси ҳамда 91 та ижтимоий соҳа объекти фойдаланишга топширилди.
Улар ҳисобига 15 мингта иш ўрни яратилади, бюджетга йилига қўшимча 1 триллион сўм тушум таъминланади.
Инвестиция лойиҳалари энергетика, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати, металлургия, автомобилсозлик, электротехника, қурилиш материаллари, тоғ-кон, тўқимачилик ва енгил саноат соҳаларини қамраб олган.
Сирдарё вилоятида 1 минг 573 мегаваттли электр энергияси ишлаб чиқариш қуввати, Қорақалпоғистонда 200 мегаваттли шамол электр станцияси ва 100 мегаваттли энергия сақлаш тизими ишга туширилди. Навоийдаги янги энергетика объектлари йилига 657 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқаради.
Андижон, Наманган ва Жиззахда тўқимачилик, трикотаж ва гилам маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналари, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида эса янги металлургия қувватлари очилди.
Ижтимоий соҳада 36 та болалар боғчаси, 43 та мактаб, 7 та олий таълим муассасаси ва 3 та шифохона фойдаланишга топширилди.
Улар орасида Янги Тошкентда 10 гектар майдонда барпо этилган, 7 минг талабага мўлжалланган Янги Ўзбекистон университети мажмуаси бор. Университетда Гарвард билан ҳамкорликда Ректорлар мактаби очилди.
Оксфорд билан давлат хизматчилари малакасини ошириш бўйича “Таълим хаби” ташкил этилади. 1 октябрдан Сунъий интеллект институти иш бошлайди.
Шунингдек, 30 минг квадрат метрли, бир вақтнинг ўзида 1,5 минг китобхонга хизмат кўрсатадиган янги Миллий кутубхона очилди. Унда 28 дан зиёд ўқув ва конференция зали, 200 мингдан ортиқ китоб бор.
Қаршида 400 миллиард сўмлик Иқтисодиёт ва педагогика университети мажмуаси барпо этилди. У ерда 3 минг талаба таҳсил олади ва 700 киши иш билан таъминланади.
Фарғонадаги янги тиббиёт муассасасида йилига 60 минг беморни даволаш ва 30 минг аёлни скринингдан ўтказиш мумкин бўлади.
Шундан сўнг президент рамзий тугмани босиб, янги лойиҳа ва объектларни ишга туширди.
В Хорезмской области введены в строй 12 проектов стоимостью 176 миллионов долларов  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.08.2026
Хоразмда 12 та лойиҳа ишга тушди, яна 7,4 млрд долларлик янги қувватлар қурилиши бошланди
Янгиликлар лентаси
0