https://sputniknews.uz/20260818/khorazm-loyiha-qurilish-59768380.html
Хоразмда 12 та лойиҳа ишга тушди, яна 7,4 млрд долларлик янги қувватлар қурилиши бошланди
Хоразмда 12 та лойиҳа ишга тушди, яна 7,4 млрд долларлик янги қувватлар қурилиши бошланди
Sputnik Ўзбекистон
Президентнинг ташрифи доирасида вилоятда янги лойиҳалар ишга туширилди, Хивада эса туризм ва халқаро тадбирлар инфратузилмасини кенгайтириш режалари... 18.08.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-08-18T10:02+0500
2026-08-18T10:02+0500
2026-08-18T10:21+0500
шавкат мирзиёев
хива
хоразм
зиёрат туризми
туризм
иқтисод
жамият
транспорт
инвестиция
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/12/59768210_0:197:1900:1266_1920x0_80_0_0_8e4b28c6ac9fc46b55fd34845878ef4c.jpg
ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёевнинг Хоразмга ташрифи доирасида вилоятда қиймати 176 млн доллар бўлган 12 та йирик лойиҳа ишга туширилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.Давлат раҳбари рамзий тугмани босиб, объектларни ишга туширди ва хорижий ҳамкорлар иштирокида амалга ошириладиган қиймати 7 млрд 424 млн доллар бўлган яна 15 та янги қувват қурилишига старт берди.Хивага туташ ҳудудда эса 120 млн долларлик “Саҳро юлдузи” туристик мажмуаси қурилади. Умуман, янги лойиҳалар ҳисобига 6,6 мингта иш ўрни яратилиши кўзда тутилган.Президент Хивада барпо этилиши режалаштирилган 12,3 гектарлик халқаро туристик шаҳарча лойиҳаси билан ҳам танишди. Бу ерда меҳмонхоналар, музей, ресторанлар, савдо ва хизмат объектлари, яшил майдонлар ва автомобиллар ҳаракатидан холи сайр ҳудудлари ташкил этилади.Шаҳарча Ичан қалъага тушаётган туристик юкламани камайтириш ва сайёҳларнинг Хоразмда қолиш муддатини узайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда.Президент ушбу объектлардан самарали фойдаланиш, Хивада йирик халқаро тадбирларни кўпайтириш ва туристларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш бўйича кўрсатмалар берди.
https://sputniknews.uz/20260817/mirziyoev-khorazm-tashrif-59760594.html
хива
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/12/59768210_87:93:1651:1266_1920x0_80_0_0_509aa9e96fc4a1a0f463bf98f008064b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёев, хива, хоразм, зиёрат туризми, туризм, иқтисод, жамият, транспорт, инвестиция
шавкат мирзиёев, хива, хоразм, зиёрат туризми, туризм, иқтисод, жамият, транспорт, инвестиция
Хоразмда 12 та лойиҳа ишга тушди, яна 7,4 млрд долларлик янги қувватлар қурилиши бошланди
10:02 18.08.2026 (янгиланди: 10:21 18.08.2026) Президентнинг ташрифи доирасида вилоятда янги лойиҳалар ишга туширилди, Хивада эса туризм ва халқаро тадбирлар инфратузилмасини кенгайтириш режалари белгиланди.
ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёевнинг Хоразмга ташрифи доирасида вилоятда қиймати 176 млн доллар бўлган 12 та йирик лойиҳа ишга туширилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар берди.
Давлат раҳбари рамзий тугмани босиб, объектларни ишга туширди ва хорижий ҳамкорлар иштирокида амалга ошириладиган қиймати 7 млрд 424 млн доллар бўлган яна 15 та янги қувват қурилишига старт берди.
Улар орасида Тупроққалъада 6 млрд долларлик экологик авиация ёқилғиси ишлаб чиқариш, 170 млн долларлик биоэтанол корхонаси, Урганч туманида чиқиндиларни қайта ишлаб, 71 мегаватт “яшил” энергия олиш лойиҳаси бор.
Хивага туташ ҳудудда эса 120 млн долларлик “Саҳро юлдузи” туристик мажмуаси қурилади. Умуман, янги лойиҳалар ҳисобига 6,6 мингта иш ўрни яратилиши кўзда тутилган.
Президент Хивада барпо этилиши режалаштирилган 12,3 гектарлик халқаро туристик шаҳарча лойиҳаси билан ҳам танишди. Бу ерда меҳмонхоналар, музей, ресторанлар, савдо ва хизмат объектлари, яшил майдонлар ва автомобиллар ҳаракатидан холи сайр ҳудудлари ташкил этилади.
Шаҳарча Ичан қалъага тушаётган туристик юкламани камайтириш ва сайёҳларнинг Хоразмда қолиш муддатини узайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда.
Шавкат Мирзиёев Хивада янги қурилган Конгресс-холл, 310 ўринли меҳмонхона ва “Хива Ичан қалъа” қабуллар уйини ҳам кўздан кечирди.
Президент ушбу объектлардан самарали фойдаланиш, Хивада йирик халқаро тадбирларни кўпайтириш ва туристларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш бўйича кўрсатмалар берди.