Профилактика инспекторларига янги ваколатлар берилади

© uznews.uzШеврон сотрудника Министерства внутренних дел Узбекистана
Шеврон сотрудника Министерства внутренних дел Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.09.2026
Oбуна бўлиш
Профилактика инспекторлари айрим маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун огоҳлантириш ва жазо қўллаш ваколатига эга бўлади, улар фаолияти эса аҳоли ишончи асосида баҳоланади.
ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Ўзбекистонда профилактика инспекторларининг фуқаролар билан ишлаш тартиби ва ваколатлари ўзгаради. Бу президентнинг 4 сентябрдаги ПҚ–314-сон қарорида назарда тутилган.
Ҳужжатга кўра, профилактика инспектори ўз ваколати доирасида биринчи марта содир этилган 17 турдаги кам аҳамиятли маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жарима ўрнига маъмурий огоҳлантириш қўллаши мумкин бўлади.
Шунингдек, маҳалла кўчалари ва йўлакларида йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан боғлиқ 4 турдаги ҳуқуқбузарлик бўйича маъмурий жазо қўллаш ваколати берилади.
Бундан ташқари, ҳозир туман ёки шаҳар ички ишлар органи бошлиғи ёхуд унинг ўринбосарлари ваколатига кирувчи 9 турдаги маъмурий ҳуқуқбузарлик ишларини ҳам профилактика инспекторлари кўриб чиқиши мумкин бўлади.
Айни вақтда инспекторнинг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланади.
Янги тизим фуқароларнинг мурожаатларига хизмат йўналиши ёки ҳудудидан қатъи назар тезкор муносабат билдиришни ҳам назарда тутади. Инспекторлар аҳоли билан бевосита ишлаб, ҳуқуқбузарликка олиб келиши мумкин бўлган муаммоларни барвақт аниқлаши керак бўлади.
Шу билан бирга, аҳоли овоз бериш орқали профилактика инспекторига нисбатан “ишончсизлик ташаббуси”ни билдириши мумкин. Бу уни ички ишлар органларидан бўшатишгача бўлган чораларни кўриш учун асос бўлиши мумкин.
Профилактика инспекторининг иш натижалари ҳам янги мезонлар асосида баҳоланади.
Бунда аҳолининг унга ишончи даражаси, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил ёки ҳуқуқбузарликдан жабрланиш хавфи бўлган шахслар билан боғлиқ жиноятлар сони, шунингдек, маъмурий ҳуқуқбузарликларни қайта содир этиш ҳолатлари ҳисобга олинади.
Бундан ташқари, профилактика инспекторларига касбий вазифаларидан ташқари қўшимча топшириқлар юклаш ва бевосита раҳбари бўлмаган шахсларнинг кўрсатмалар беришига йўл қўйилмайди.
Нашивка Министерство внутренних дел Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.06.2026
Аҳолининг ярмидан кўпи ишончсизлик билдирса, профилактика инспектори аттестацияга қўйилади
Янгиликлар лентаси
0