Германия шарқидаги сайловлар канцлер Мерц учун оғир мағлубият билан якунланди

© РИА Новости / Сгенерировано ИИИзображение сгенерировано ИИ
Изображение сгенерировано ИИ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.09.2026
Oбуна бўлиш
Саксония-Анхалтдаги сайловлар Фридрих Мерц учун фақат партиявий эмас, канцлерлик мағлубиятига ҳам айланиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 7 сен – Sputnik. Бир неча соат олдин Саксония-Анхалтда парламент сайловларида овозларни санаш якунланди. Натижа кутилгандай бўлди: “Германия учун муқобил” (AfG) 43,8 фоиз овоз билан ғалаба қозонди.
Энг яқин рақобатчи — канцлер Фридрих Мерцнинг Христиан-демократик иттифоқи 17 фоиздан сал кўпроқ овоз олди. Бу катта мағлубият: ХДИ бу шарқий ўлкада деярли чорак аср ҳокимият тепасида эди, дея ёзади РИА Новости колумнисти.
Ғалабани нишонлар экан, AfG партиясининг маҳаллий етакчиси Улрих Зигмунд партия муваффақияти учун унинг “юзи”га айланган одамга миннатдорчилик билдирди. Албатта, у Мерцни назарда тутди. AfG ўз юксалиши учун унга ҳам, унинг ўтмишдошларига ҳам қарздор.
Атиги 13 йил олдин AfG партиясини ҳеч ким жиддий қабул қилмас, матбуот уни фриклар тўдаси сифатида мазах қиларди. 2013 йилги биринчи Бундестаг сайловида партия беш фоиз ҳам овоз тўплай олмади. 2025 йилга келиб эса мамлакатдаги иккинчи энг оммабоп сиёсий кучга айланди.
Энди у биринчи ўрин учун курашмоқда ва машҳур “брандмауэр” — сиёсий бойкотни ҳам ёриб ўтмоқда.
Бир-икки ҳафтадан сўнг Мекленбург — Олд Померанияда сайловлар бўлади ва у ерда ҳам AfG ғалабаси деярли муқаррар.
Христиан-демократлар лагерида тушкунлик ҳукм сурмоқда, аммо улар бу мағлубият учун аввало ўзларига “миннатдор” бўлиши мумкин: мамлакатдаги қарорларни монополлаштириб, имкон қадар кўпроқ хатога йўл қўйишди.
AfG энг катта қўлловни Шарқий Германияда, собиқ ГДР ҳудудларида олади. “Муқобил”га овоз бериш — шарқий немисларнинг узоқ кутилган реванши. Сайловчилар иштироки 76 фоиздан ошгани ҳам бежиз эмас. Зигмунд овоз беришга ҳатто ГДР давридан қолган эски скутерда келди.
Германия бирлашгандан кейин ГФР элитаси ГДРни амалда тугатди. Шарқий ерларнинг саноати арзимаган 34 миллиард еврога сотилди, корхоналарнинг 85 фоизи ғарбий немислар назоратига ўтди, сиёсий ҳокимият дастакларини ҳам улар эгаллади.
Оммавий ишсизлик ва қашшоқлик демографик фалокатни келтириб чиқарди. Миллионлаб собиқ ГДР аҳолиси, аввало ёшлар Ғарбий Германияга кетди. Ҳатто бугун ҳам шарқдаги ўртача уй хўжалиги ғарбдагидан роппа-роса икки баравар камбағал. Шарқда сўл-либерал кун тартиби ҳам кескин рад этилади.
2017 йилда шарқий немислар Ангела Меркелни ҳуштакбозлик билан кутиб олган эди. Энди “осси”лар — шарқийлар Мерцни йўқ қилмоқда, бу борада “весси”лар — ғарбийлар ҳам уларга қўшилган. "BlackRock"нинг собиқ вакили тарихий антирекорд ўрнатди: унинг рейтинги 11–13 фоиз атрофида.
Америка бизнеси манфаатларига тўлиқ мос равишда Мерц Германия иқтисодиётини вайрон қилмоқда, банкротлик тўлқини эса айниқса шарқий ерларга зарба беряпти. Шу билан бирга, Киевга беҳисоб пул ва қурол юборилмоқда. ХДИ ичида “канцлерни алмаштириш” ҳақида гаплар пайдо бўлгани ажаб эмас — ахир кимнидир айбдор қилиш керак-ку.
Саксония-Анхалтда AfG партиясининг вазияти қулай: у якка ўзи ҳукумат туза олмайди, аммо рақибларининг коалиция тузиши ҳам жуда қийин. Бу эса узоқ бошқарув инқирозига олиб келиши мумкин. AfG мухолифатда қолиб ҳукуматни танқид қилади, рейтинг тўплайди ва қарорлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди.
Яна бир вариант ҳам бор: “брандмауэр” қулаб, AfG бошқа партия билан коалиция тузади ва сиёсий изоляциядан чиқади.
Мерцнинг канцлерликдан кетиши эҳтимоли юқори, аммо Германия шарқи ва ғарби ўртасида тобора кенгайиб бораётган жарлик янада жиддий хавф.
Иқтисодиёт, мафкура, миграция, ҳарбийлаштириш ва Украинани қўллаб-қувватлаш масалаларида “осси” ва “весси”нинг қарашлари турлича. Уларни ҳозирча фақат Мерцга нисбатан нафрат бирлаштириб турибди.
Сиёсий қарашларда Германия яна бир вақтлар Москва бирлашишига имкон берган чизиқ бўйлаб парчаланмоқда. Лекин бу сафар руслар қутқара олмайди.
Канцлер Германии Фридрих Мерц. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.07.2026
Россия гази йўқлиги сабаб Германияда энергетика инқирози давом этмоқда — Мерц
Янгиликлар лентаси
0