https://sputniknews.uz/20260720/germany-energetika-inqiroz-59150350.html
Россия гази йўқлиги сабаб Германияда энергетика инқирози давом этмоқда — Мерц
Россия гази йўқлиги сабаб Германияда энергетика инқирози давом этмоқда — Мерц
Sputnik Ўзбекистон
Германияда энергия нархлари 2022 йилги кескин ўсишдан кейин пасайган бўлса-да, юқори газ ва электр харажатлари саноат рақобатбардошлигига босим ўтказмоқда.
2026-07-20T13:28+0500
2026-07-20T13:28+0500
2026-07-20T13:29+0500
дунё янгиликлари
дунёда
энергетика
хитой
германия
электр энергияси
фридрих мерц
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/0e/59022693_0:0:769:432_1920x0_80_0_0_56e72dafc61e64a6ff5da2e6baf3fbcd.jpg
ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Россия гази йўқлиги сабаб Германияда энергетика инқирози давом этмоқда. Бу ҳақда Германия канцлери Фридрих Мерц ZDF телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.Мерц бу фикрни сайловчиларга берган баланд ваъдаларини хато деб ҳисоблайдими, деган саволга жавобан билдирди. Унинг сўзларига кўра, канцлерлик фаолияти бошида ҳукумат бошқа шарт-шароитлардан келиб чиққан, бироқ халқаро муаммоларнинг чўзилиши вазиятни ўзгартирган.Канцлер Хитой томонидан рақобат кучайганини ҳамда Дональд Трамп президентлиги даврида АҚШ билан муносабатлар мураккаблашганини таъкидлади. Унинг айтишича, Вашингтон НАТОни аввалги ўнлаб йиллардаги каби қўллаб-қувватламаяпти.Газ нархи электр энергияси қийматига ҳам таъсир қилдиГермания иқтисодиёти узоқ йиллар давомида Россиядан қувур орқали етказиб берилган нисбатан арзон газга таянган. У газ нафақат уйларни иситишда, балки саноат корхоналари ва электр станцияларида ҳам ишлатилган.Россия гази етказиб бериш ҳажмининг қисқариши Европа бозорида газ нархининг кескин ошишига олиб келди.Юқори энергия харажатлари саноатга босим ўтказмоқдаХалқаро энергетика агентлиги Германияда юқори электр энергияси нархлари иқтисодиётнинг рақобатбардошлигига салбий таъсир кўрсатаётганини қайд этган. Агентликка кўра, саноат, айниқса, табиий газ нархининг юқорилиги билан боғлиқ босимни ҳис қилмоқда.Шу боис энергия харажатларининг юқорилиги Германияда кимё, металлургия ва бошқа энергияни кўп талаб қиладиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш рентабеллигига ҳамда уларнинг халқаро бозордаги рақобатбардошлигига босим ўтказмоқда.
https://sputniknews.uz/20260419/germany-kitob-zelenskyy-shimoliy-oqim-davo-56980840.html
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/0e/59022693_5:0:581:432_1920x0_80_0_0_d3ba4ddb8b8a80ccc2fd6e5cf04393f2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунё янгиликлари, дунёда, энергетика, хитой, германия, электр энергияси, фридрих мерц, россия
дунё янгиликлари, дунёда, энергетика, хитой, германия, электр энергияси, фридрих мерц, россия
Россия гази йўқлиги сабаб Германияда энергетика инқирози давом этмоқда — Мерц
13:28 20.07.2026 (янгиланди: 13:29 20.07.2026) Германия канцлери Россия гази йўқлиги туфайли мамлакатда энергетика инқирози давом этаётганини айтди. Автосаноатда ҳам қисқаришлар кузатилмоқда.
ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Россия гази йўқлиги сабаб Германияда энергетика инқирози давом этмоқда. Бу ҳақда Германия канцлери Фридрих Мерц ZDF телеканалига берган интервьюсида
маълум қилди.
“Биз Хитой Халқ Республикаси томонидан мутлақо бошқа чақириққа дуч келмоқдамиз. Россия гази йўқлиги туфайли энергетика инқирози давом этмоқда”, — деди у.
Мерц бу фикрни сайловчиларга берган баланд ваъдаларини хато деб ҳисоблайдими, деган саволга жавобан билдирди. Унинг сўзларига кўра, канцлерлик фаолияти бошида ҳукумат бошқа шарт-шароитлардан келиб чиққан, бироқ халқаро муаммоларнинг чўзилиши вазиятни ўзгартирган.
Канцлер Хитой томонидан рақобат кучайганини ҳамда Дональд Трамп президентлиги даврида АҚШ билан муносабатлар мураккаблашганини таъкидлади. Унинг айтишича, Вашингтон НАТОни аввалги ўнлаб йиллардаги каби қўллаб-қувватламаяпти.
Газ нархи электр энергияси қийматига ҳам таъсир қилди
Германия иқтисодиёти узоқ йиллар давомида Россиядан қувур орқали етказиб берилган нисбатан арзон газга таянган. У газ нафақат уйларни иситишда, балки саноат корхоналари ва электр станцияларида ҳам ишлатилган.
Россия гази етказиб бериш ҳажмининг қисқариши Европа бозорида газ нархининг кескин ошишига олиб келди.
Юқори энергия харажатлари саноатга босим ўтказмоқда
Халқаро энергетика агентлиги Германияда юқори электр энергияси нархлари иқтисодиётнинг рақобатбардошлигига салбий таъсир кўрсатаётганини қайд этган. Агентликка кўра, саноат, айниқса, табиий газ нархининг юқорилиги билан боғлиқ босимни ҳис қилмоқда.
Германия Федерал статистика идораси маълумотларига кўра, энергияни кўп талаб қиладиган саноат тармоқларида ишлаб чиқариш 2025 йилда 2021 йилга нисбатан 17,8 фоиз кам бўлган.
Шу боис энергия харажатларининг юқорилиги Германияда кимё, металлургия ва бошқа энергияни кўп талаб қиладиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш рентабеллигига ҳамда уларнинг халқаро бозордаги рақобатбардошлигига босим ўтказмоқда.