Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Германияда чиққан китоб: Зеленский “Шимолий оқим” режасидан хабардор бўлгани даъво қилинди

© Foto : Danish DefenceМесто утечки на газопроводе "Северный поток -2".
Место утечки на газопроводе Северный поток -2. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.04.2026
Oбуна бўлиш
Китобда “Шимолий оқим” портлаши оқибатлари ва Зеленский ҳақидаги даъволар келтирилди. Нашр ортидан Германияда айрим сиёсий кучлар Украинани қўллаб-қувватлашни тўхтатишга чақирди
ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Германияда нашр этилган янги тадқиқот китоби “Шимолий оқим” портлашини Европа учун нафақат сиёсий, балки экологик ва иқтисодий ҳалокат сифатида тасвирлади.
Wall Street Journal журналисти Боян Панчевский муаллифлигида чиққан “Шимолий оқимнинг портлаши: Европани ларзага солган қўпорувчиликнинг ҳақиқий тарихи” китобида айтилишича, ҳодиса натижасида атмосферага деярли 500 минг тонна метан чиқиб кетган, Германия эса миллиардлаб долларлик зарар кўрган.
Муаллифнинг таъкидлашича, зарарланган қувурлардан чиққан газнинг ўзиёқ Германиядаги қарийб 2 миллион хонадонни бир йил давомида энергия билан таъминлашга етарли бўлган. Китобда бу чиқинди инсоният энг йирик метан чиқиндиларидан бири сифатида баҳоланади.
Панчевский ёзишича, портлаш қуввати йирик атом электр станциясининг иссиқлик қувватига тенг бўлган. Ҳодиса бир неча километр радиусдаги денгиз ҳаётига ҳам жиддий зарар етказган, ажралиб чиққан газ эса Болтиқ денгизи юзасининг катта қисмига тарқалган.
Муаллифнинг баҳосича, воқеа содир бўлган пайтда газ чиқиши туфайли Германиянинг бевосита иқтисодий зарари қарийб 2 миллиард долларга етган. Бу эса АҚШга нисбатан анча қиммат газдан фойдаланган Германия учун айниқса оғир зарба бўлган.
Китобнинг энг шов-шувли қисмида эса муаллиф “Шимолий оқимлар”ни портлатиш режаси ҳақида Украина раҳбариятининг энг юқори даражаси хабардор бўлганини ёзади. Унинг таъкидлашича, Владимир Зеленский нафақат режадан бохабар бўлган, балки унга оғзаки розилик ҳам берган бўлиши мумкин.
Панчевский версиясига кўра, 2022 йил ёзида АҚШ Марказий разведка бошқармаси тайёрланаётган диверсия ҳақида хабар топиб, Киевдан режадан воз кечишни талаб қилган. Муаллиф ёзишича, Зеленский Залужнийга операцияни тўхтатиш ҳақида буйруқ берган, аммо бу топшириқ бажарилмаган.
Китобда яна бир муҳим даъво бор: портлатиш режаси икки саҳифали ҳужжат кўринишида мавжуд бўлган, аммо кейинчалик унинг ўзи ва қўпорувчиликка оид бошқа ҳужжатлар атайлаб йўқ қилинган. Муаллифнинг фикрича, бу буйруқ занжирини яшириш ва операцияни автоном гуруҳ ҳаракати сифатида кўрсатиш учун қилинган.
Шу билан бирга, Зеленский аввалроқ “Шимолий оқимлар” портлашига алоқадорлик ҳақидаги барча айбловларни расман рад этган эди.
Китоб Германия сиёсий майдонида ҳам акс-садо берди. “Германия учун муқобил” партияси ҳамраиси Алиса Вайдель ва “Сара Вагенкнехт иттифоқи” раҳбари Сара Вагенкнехт Киевни молиявий ва ҳарбий жиҳатдан қўллаб-қувватлашни тўхтатишга чақирди. Улар Украина Германиянинг энергетика инфратузилмасига қарши ҳаракат қилган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги даъволарга ишора қилди.

Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Европага экспорт қилинадиган “Шимолий оқим-1” ва “Шимолий оқим-2” газ қувурларидаги портлашлар 2022 йил 26 сентябрда содир бўлган. Германия, Дания ва Швеция бу ҳолатда қасддан қилинган қўпорувчилик эҳтимолини истисно этмаган. Россия Бош прокуратураси эса халқаро терроризм моддаси бўйича жиноят иши қўзғатган.

КенгайтиришЙиғиштириш
Место утечки на газопроводе Северный поток — 2 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.08.2025
“Шимолий оқим”ларни портлатиш гумони билан ушланган шахс УХХда ишлаган – WSJ
Янгиликлар лентаси
0