Россия қўшинлари ДХРда Куртовка қишлоғини озод қилди
19:40 05.09.2026 (янгиланди: 19:44 05.09.2026)

© РИА Новости
Oбуна бўлиш
Ўтган сутка давомида Украина Қуролли кучлари 1400га яқин аскарини йўқотди.
ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Россия Қуролли кучлари "Жануб" гуруҳи ДХРдаги Куртовка қишлоғини озод қилишди, деб хабар берди Мудофаа вазирлиги.
Шунингде, "Жануб" кучлар гуруҳи сўнгги 24 соат ичида Краматорск, Славянск, Дружковка ва Веролюбовка (ДХР) ҳудудларида УҚКнинг бешта механизациялашган бригадаси, аэромобил бригадаси, тоғ ҳужум бригадаси, ҳужум полки ва иккита ҳудудий мудофаа бригадасидан иборат тузилмаларни мағлуб этди.
Шунингде, "Жануб" кучлар гуруҳи сўнгги 24 соат ичида Краматорск, Славянск, Дружковка ва Веролюбовка (ДХР) ҳудудларида УҚКнинг бешта механизациялашган бригадаси, аэромобил бригадаси, тоғ ҳужум бригадаси, ҳужум полки ва иккита ҳудудий мудофаа бригадасидан иборат тузилмаларни мағлуб этди.

"Жануб" кучлар гуруҳи ДХРда Куртовка қишлоғини озод қилди
© Sputnik
Бу секторда душман 205 дан ортиқ ҳарбий хизматчисини, иккита зирҳли жанговар машинасини, 16 та транспорт воситасини ва иккита дала артиллериясини, жумладан, Американинг 155 ммли Paladin ўзиюрар тўпини йўқотди.
"Шимол" кучлар гуруҳи Суми вилоятидаги Уланово, Хотин ва Кияница ҳамда Харков вилоятидаги Хотомля, Котовка, Полная, Гоптовка ва Приколотне яқинида ўз тактик позициясини яхшилади. Ушбу ҳудудларда душман 205 тагача ҳарбий хизматчисини, иккита зирҳли жанговар машинасини, 12 та транспорт воситасини, битта артиллерия мосламасини, ер-ҳаво ракета тизимини, иккита электрон кураш станциясини ва Исроилда ишлаб чиқарилган RADA RPS-42 артиллерияга қарши радарини йўқотди.
"Ғарб" кучлар гуруҳи ДХРдаги Кримки, Сидоров, Богородичное, Пришиб ва Харков вилоятидаги Червоний Оскол ҳудудларида ўз тактик позицияларини яхшилади. Бу ерда душман 210 дан ортиқ ҳарбий хизматчисини, зирҳли жанговар машинасини, 16 та транспорт воситасини, артиллерия қурилмасини ва электрон кураш станциясини йўқотди.
"Марказ" кучлар гуруҳи ДХРдаги Нововоданое, Андреевка, Новогришино ва Доброполе аҳоли пунктларида ўз позицияларини яхшилади. Ушбу ҳудудда дшман йўқотишлари 425 дан ортиқ ҳарбий хизматчи, иккита зирҳли жанговар машина, 9та ҳарбий автомобил ва АҚШда ишлаб чиқарилган М777 гаубицасини йўқотди.
"Шарқ" кучлар гуруҳи Запорожье вилоятидаги Москва, Берестовое, Барвиновка, Омелник, Обшчее, Николское ва Днепропетровск вилоятидаги Диброва аҳоли пунктларига ҳужумларни давом эттирди. Украина Қуролли Кучларининг иккита ҳужум полки ва денгиз пиёдалари бригадаси ва техникасини йўқ қилинди. Ушбу ҳудудда Украина йўқотишлари 310 дан ортиқ ҳарбий хизматчи, иккита зирҳли жанговар машина, 10та ҳарбий автомобил ва битта электрон кураш станциясини ташкил қилди.
"Днепр" кучлар гуруҳи Запорожье вилоятидаги Преображенка, Юрковка, Орехов ва Херсон вилоятидаги Урожайное қишлоқлари яқинида УҚКнинг иккита механизациялашган бригадаси, тоғ ҳужум бригадаси ва учувчисиз тизимлар бригадасининг шахсий таркиби ва техникасини тор-мор келтирди. У ерда 35 тагача УҚК жангарилари йўқ қилинди, 21 та машина ва иккита электрон кураш станцияси йўқ қилинди.
Сўнгги 24 соат ичида Россия ҳаво мудофааси кучлари еттита бошқариладиган бомба, АҚШнинг HIMARS ракета тизими снаряди ва 763 та узоқ масофали қўзғалмас қанотли дронларни уриб туширди.

