“Газпром” Марказий Осиёга газ етказиб беришни қарийб 70 фоизга оширди

© Sputnik / Наталья СеливерстоваЛоготип "Газпрома", архивное фото
Логотип Газпрома, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.09.2026
Oбуна бўлиш
Жумладан, Ўзбекистонга газ етказиб бериш ҳажми ошган.
ТОШКЕНТ, 4 сен – Sputnik. “Газпром” жорий йилда Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонга газ етказиб беришни жами қарийб 70 фоизга кўпайтирди. Бу ҳақда компания раҳбари Алексей Миллер маълум қилди.
“Жорий йилда Марказий Осиёда ҳам яхши натижаларга эришдик. Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонга етказиш бериш ҳажмини жами қарийб 70 фоизга оширдик”, - деди Миллер.
Аввалроқ Россиянинг “Газпром” компанияси 2025 йил якунларига кўра Ўзбекистонга газ етказиб беришни 15 фоизга, 6,5 млрд куб метргача оширгани хабар қилинган эди.
Россия газини Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга етказиб бериш 2023 йилда бошланган. Етказиб бериш "Ўрта Осиё — Марказ" магистраль газ қувурлари тизими орқали амалга оширилади. 2023 йилда "Газпром" Россия газини Ўзбекистонга етказиб бериш бўйича шартнома имзоланганини маълум қилган.
Газовая плита - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.06.2026
Қозоғистон Россия газининг Ўзбекистонга транзитини оширишга тайёрлигини билдирди
Янгиликлар лентаси
0