Қозоғистон Россия газининг Ўзбекистонга транзитини оширишга тайёрлигини билдирди

© Sputnik / Mihai CarausГазовая плита
Газовая плита - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.06.2026
Oбуна бўлиш
Гап етказиб беришни 11 млрд куб метргача ошириш ҳақида кетяпти.
ТОШКЕНТ, 10 июн — Sputnik. Қозоғистон Россия газининг Ўзбекистонга транзитини оширишга тайёр. Бу ҳақда мамлакат энергетика вазири Ерлан Аккенженов маълум қилди.
“Бизда бундай имконият бор, ҳаммаси транспорт инфратузилмасига боғлиқ. Қозоғистон томонида бунинг учун барчаси ҳозир. Энди, менинг билишимча, Россия томони Ўзбекистон билан мустақил музокаралар олиб бормоқда”, - деди Аккенженов журналистларга.
Унинг сўзларига кўра, гап етказиб беришни 11 млрд куб метргача ошириш ҳақида кетяпти.
Аввалроқ Россиянинг “Газпром” компанияси 2025 йил якунларига кўра Ўзбекистонга газ етказиб беришни 15 фоизга, 6,5 млрд куб метргача оширгани хабар қилинган эди.
Россия газини Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга етказиб бериш 2023 йилда бошланган. Етказиб бериш "Ўрта Осиё — Марказ" магистраль газ қувурлари тизими орқали амалга оширилади. 2023 йилда "Газпром" Россия газини Ўзбекистонга етказиб бериш бўйича шартнома имзоланганини маълум қилган.
Газопровод высокого давления от Елабуги до Нижнекамска - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.06.2026
Россия Ўзбекистон ва Қозоғистон билан қўшимча газ етказиб беришни муҳокама қилмоқда
Янгиликлар лентаси
0