“Газпром” 2025 йилда Ўзбекистонга газ етказиб беришни 15 фоизга оширди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишОАО "Газпром"
ОАО Газпром - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.06.2026
Oбуна бўлиш
Республикага газ етказиб бериш 6,5 млрд куб метргача кўпайтирилди.
ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Россиянинг “Газпром” компанияси 2025 йил якунларига кўра Ўзбекистонга газ етказиб беришни 15 фоизга, 6,5 млрд куб метргача оширди. Бу маълумотлар компаниянинг йиллик ҳисоботида келтирилган.
Маълумотларга кўра, 2024 йил якунларига кўра етказиб бериш 5,64 куб метр, 2025 йилда эса 6,48 куб метрни ташкил этган.
“Ўтган йилга нисбатан “Ўрта Осиё – Марказ” магистраль газ қувури орқали Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга реверс режимда газ етказиб бериш ўсди. 2025 йилнинг IV чорагида Ўзбекистонга газ етказиб бериш максимал техник имконият даражасида таъминланди”, - дейилади ҳисоботда.
Аввалроқ Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаев "Газпром" бошқаруви раиси Алексей Миллер билан Ўзбекистонга газ етказиб бериш масаласини муҳокама қилган эди.
Россия газини Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга етказиб бериш 2023 йилда бошланган. Етказиб бериш "Ўрта Осиё — Марказ" магистраль газ қувурлари тизими орқали амалга оширилади. 2023 йилда "Газпром" Россия газини Ўзбекистонга етказиб бериш бўйича шартнома имзоланганини маълум қилган.
Газопровод высокого давления от Елабуги до Нижнекамска - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.06.2026
Россия Ўзбекистон ва Қозоғистон билан қўшимча газ етказиб беришни муҳокама қилмоқда
Янгиликлар лентаси
0