"Газпром" билан Ўзбекистонга газ етказиб бериш масаласи муҳокама қилинди

© ПАО "Газпром"Встреча заместителя премьер-министра Жамшида Ходжаева с главой "Газпрома" Алексеем Миллером
Встреча заместителя премьер-министра Жамшида Ходжаева с главой Газпрома Алексеем Миллером - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.06.2026
Oбуна бўлиш
ПХИФ-2026 доирасида Алексей Миллер ва Жамшид Ходжаев газ соҳасидаги ҳамкорлик ва қишки талаб даврида етказиб бериш масалаларини муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 4 июн — Sputnik. Санкт-Петербургда ўтаётган Петербург халқаро иқтисодий форуми (ПХИФ-2026) доирасида "Газпром" бошқаруви раиси Алексей Миллер Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаев билан ишчи учрашув ўтказди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов ва энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ҳам иштирок этди.
Томонлар газ соҳасидаги ҳамкорликнинг боришини муҳокама қилди. "Газпром" маълумотига кўра, компания Ўзбекистонга, жумладан, қишки талаб юқори бўладиган даврларда ҳам газни ишончли етказиб беришни таъминламоқда.
Учрашув иштирокчилари Ўзбекистоннинг энергетика хавфсизлигини таъминлашда табиий газнинг аҳамиятини алоҳида таъкидлади.
Маълумот учун, ПХИФ-2026 3–6 июнь кунлари Санкт-Петербургда ўтказилмоқда. Форумнинг асосий мавзуси — "Прагматик мулоқот — барқарор келажак сари йўл".
Россия газини Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга етказиб бериш 2023 йилда бошланган. Етказиб бериш "Ўрта Осиё — Марказ" магистраль газ қувурлари тизими орқали тескари режимда амалга оширилади. 2023 йилда "Газпром" Россия газини Ўзбекистонга етказиб бериш бўйича шартнома имзоланганини маълум қилган.
Манометр на газокомпрессорной станции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.05.2026
Мартда газ қазиб олиш ўтган йилга нисбатан 30% камайди, I чоракда импорт 2,2 баробар ошди
Янгиликлар лентаси
0