Мартда газ қазиб олиш ўтган йилга нисбатан 30% камайди, I чоракда импорт 2,2 баробар ошди

© Sputnik / Стрингер / Медиабанкка ўтишМанометр на газокомпрессорной станции
Манометр на газокомпрессорной станции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.05.2026
Oбуна бўлиш
Март ойида Ўзбекистонда табиий газ қазиб олиш ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 30 фоизга камайди. Шу фонда биринчи чоракда газ импорти 2,2 баробар ошди.
ТОШКЕНТ, 3 май — Sputnik. Март ойида Ўзбекистонда табиий газ қазиб олиш ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 30 фоизга камайди. Бу ҳақда "Finmarket" Миллий статистика қўмитаси маълумотларига таяниб хабар берди.
Нашр маълумотига кўра, март ойида республикада 2,7 млрд куб метр табиий газ қазиб олинган. 2025 йил март ойида эса бу кўрсаткич 3,9 млрд куб метрни ташкил этган.
Биринчи чорак якунларига кўра, Ўзбекистонда газ қазиб олиш 9,6 млрд куб метрни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 15 фоизга кам.

Шу билан бирга, газ импорти ошди. ПРАЙМ агентлиги РИА Новости ўрганган Миллий статистика қўмитаси маълумотларига таяниб ёзишича, январь–март ойларида Ўзбекистон 360,5 млн долларлик табиий газ импорт қилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,2 баробар кўп.

Статистика маълумотларида газ қайси давлатлардан импорт қилингани ва унинг физик ҳажми очиқланмаган. Шу билан бирга, ПРАЙМ Ўзбекистон Энергетика вазирлиги маълумотларига таяниб, республика куз-қиш мавсумида газ танқислигини қоплаш учун Россия ва Туркманистондан газ импорт қилишини эслатган.
2023 йилда "UzGasTrade" “Газпром” билан суткасига 9 млн куб метр газ харид қилиш бўйича икки йиллик шартнома тузган. Бу йилига қарийб 2,8 млрд куб метрни ташкил этади. Россия газини етказиб бериш ўша йил кузида Қозоғистон ҳудуди орқали бошланган.
2024 йил июнида эса “Газпром” Қозоғистон орқали Ўзбекистон ва Қирғизистон истеъмолчиларига Россия газини транзит қилиш бўйича 2040 йилгача мўлжалланган узоқ муддатли шартномалар имзолаган.
Запуск газопровода Касимовское ПХГ - КС Воскресенск - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.01.2026
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистонга газ экспорти сезиларли оширилди — "Газпром"
Янгиликлар лентаси
0