Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистонга газ экспорти сезиларли оширилди — "Газпром"

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишЗапуск газопровода "Касимовское ПХГ - КС Воскресенск"
Запуск газопровода Касимовское ПХГ - КС Воскресенск - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.01.2026
Oбуна бўлиш
Газпром Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистонга Россия газини етказиб беришни 22,2 фоизга оширди. Шунингдек, компания илк бор Хитойга Европага нисбатан кўпроқ газ экспорт қилди
ТОШКEНТ, 13 янв — Sputnik. 2025 йилда "Газпром" давлат компанияси Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистонга табиий газ етказиб бериш ҳажмини 22,2 фоизга оширди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ўтган йил давомида Марказий Осиё ва Кавказорти давлатларига газ экспорти сезиларли ўсган.
Хусусан, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистонга етказиб бериш 22,2 фоизга, Грузияга эса 40,4 фоизга кўпайган.
Шунингдек, 2025 йилда "Газпром" тарихида илк бор Хитойга газ етказиб бериш ҳажми Европага нисбатан юқори бўлгани қайд этилди. Дастлабки маълумотларга кўра, компания Сила Сибири газ қувури орқали Хитойга 38,8 миллиард куб метр газ етказиб берган. Бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 24,8 фоизга кўп.
Александр Новак: Важнейшая сфера взаимодействия между Россией и Узбекистаном – энергетика  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.10.2025
Россиядан Ўзбекистонга газ импорти ҳажми оширилади
Янгиликлар лентаси
0