Россия Ўзбекистон ва Қозоғистон билан қўшимча газ етказиб беришни муҳокама қилмоқда

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишГазопровод высокого давления от Елабуги до Нижнекамска
Газопровод высокого давления от Елабуги до Нижнекамска - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.06.2026
Oбуна бўлиш
Россия газини Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга етказиб бериш 2023 йилда бошланган.
ТОШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. Россия Қозоғистон ва Ўзбекистон билан инфратузилмани кенгайтириш ва қўшимча газ етказиб бериш бўйича музокараларни давом эттирмоқда. Бу ҳақда Россия бош вазири ўринбосари Александр Новак Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасида “Вести”га берган интервьюсида маълум қилди.
“Қозоғистонлик, ўзбекистонлик ҳамкорларимиз билан совет даврида яратилган инфратузилмани кенгайтириш, уни реконструкция қилиш лойиҳасини амалга ошириш ва Қозоғистон ва Ўзбекистонга қўшимча етказиб бериш имкониятлари бўйича ҳам музокаралар, ҳам муҳокамалар олиб борилмоқда”, - деди Новак.
Аввалроқ Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаев "Газпром" бошқаруви раиси Алексей Миллер билан Ўзбекистонга газ етказиб бериш масаласини муҳокама қилган эди.
Россия газини Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга етказиб бериш 2023 йилда бошланган. Етказиб бериш "Ўрта Осиё — Марказ" магистраль газ қувурлари тизими орқали тескари режимда амалга оширилади. 2023 йилда "Газпром" Россия газини Ўзбекистонга етказиб бериш бўйича шартнома имзоланганини маълум қилган.
Запуск газопровода Касимовское ПХГ - КС Воскресенск - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.01.2026
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистонга газ экспорти сезиларли оширилди — "Газпром"
Янгиликлар лентаси
0