Тошкентда автомобиллар оқими ошди, аммо тирбандлик кучаймади — бунга қандай эришилмоқда?

© Sputnik / Бахром ХатамовАвтомобильное движение по улице Буюк Ипак Йули
Автомобильное движение по улице Буюк Ипак Йули - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.09.2026
Oбуна бўлиш
Янги ўқув йилининг илк куни пойтахтда транспорт оқими 24 августга нисбатан 30 фоизга ошди, тирбандлик эса 6 баллда қолди.
ТОШКЕНТ, 3 сен — Sputnik. Янги ўқув йилининг биринчи куни — 2 сентябрда Тошкент кўчаларида транспорт оқими 24 августдаги одатий иш кунига нисбатан 30 фоизга ошди. Бу ҳақда Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази (ЙҲТЭМ) матбуот хизмати маълум қилди.
Марказ маълумотига кўра, юклама ортишига қарамай, шаҳар бўйича умумий тирбандлик 6 балл даражасида сақланди. Айрим участкаларда ҳаракат тезлиги пасайган, бироқ тирбандликнинг кескин ортишига йўл қўйилмаган.
Бунга транспорт оқимини доимий кузатиш, тегишли хизматлар ишини мувофиқлаштириш ва светофор фазаларини тезкор ўзгартириш орқали эришилди.

ЙҲТЭМ Вазиятлар маркази пойтахтдаги муҳим чорраҳаларда йўл ҳолати, светофорлар ишлаши, автомобиллар навбати ва жамоат транспорти ҳаракатини реал вақт режимида кузатиб боради.

Таъкидланишича, навбат ортганда юклама юқори йўналишдаги яшил чироқ вақти узайтирилади, светофор фазалари қайта созланади ва қўшни чорраҳалар иши мувофиқлаштирилади.
Агар тирбандлик ЙТҲ, носоз автомобиль, йўл тасмасининг ёпилиши ёки тўхташ қоидаларининг бузилиши сабабли юзага келса, маълумот ЙҲХБ ва бошқа тегишли хизматларга етказилади.
Яқин кунларда мониторинг кучайтирилган тартибда давом эттирилади. ОТМ, академик лицей ва техникумларда машғулотлар бошланиши билан пойтахтдаги транспорт юкламаси яна ортиши мумкин.
Шавкат Мирзиёев ознакомился с результатами реконструкции улицы Шота Руставели в городе Ташкенте  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.08.2026
Тошкентда яна бир “яшил тўлқин”: йўлга кетадиган вақт 30 фоизга қисқарди
Янгиликлар лентаси
0