Владимир Путин Шарқий иқтисодий форум ялпи мажлисида иштирок этмоқда — жонли эфир

Oбуна бўлиш
Владимир Путин ШИФ ялпи мажлисида катта нутқ сўзлайди. Унда Узоқ Шарқ аҳолиси фаровонлигига эътибор қаратиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 3 сен — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин 3 сентябрь куни Владивостокда бўлиб ўтаётган Шарқий иқтисодий форумнинг (ШИФ) ялпи мажлисида нутқ сўзлайди.
Путин ўз нутқида Узоқ Шарқ аҳолиси фаровонлиги масаласига алоҳида эътибор қаратиши кутилмоқда. Россия президенти маслаҳатчиси Антон Кобяковнинг сўзларига кўра, чиқишда "кўплаб янгиликлар" бўлади.
Кремль маълумотига кўра, Россия раҳбари "катта нутқ" сўзлаб, бир қатор "ўта муҳим" масалаларни кўтаради.
Ялпи мажлисда Путин билан бирга Индонезия президенти Прабово Субианто, Мўғулистон бош вазири Ням-Осорин Учрал, Мьянманинг биринчи вице-президенти У Ньо Со ҳамда Хитой Давлат кенгаши бош вазири ўринбосари Дин Сюэсян иштирок этади. Нутқлардан сўнг улар саволларга жавоб беради.
РИА Новости хабарига кўра, ШИФ ялпи мажлисига журналист Кирилл Токарев модераторлик қилади.
Маълумот учун: XI Шарқий иқтисодий форум 1–4 сентябрь кунлари Владивостокдаги Узоқ Шарқ федерал университети кампусида ўтказилмоқда. Унинг бош мавзуси — "Узоқ Шарқ — инсонлар фаровонлиги йўлида ривожланиш". Форумда иштирок этишини 80 та мамлакат вакиллари тасдиқлаган.
Янгиликлар лентаси
0