Тошкентда яна бир “яшил тўлқин”: йўлга кетадиган вақт 30 фоизга қисқарди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев ознакомился с результатами реконструкции улицы Шота Руставели в городе Ташкенте
Шавкат Мирзиёев ознакомился с результатами реконструкции улицы Шота Руставели в городе Ташкенте  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.08.2026
Oбуна бўлиш
“Яшил тўлқин” Жанубий вокзал ва "Grand Mir Hotel" ўртасида икки томонлама ишлай бошлади. Йўл вақти 3,5 дақиқага қисқарди.
ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. Тошкентда “яшил тўлқин” тизимининг навбатдаги йўналиши ишга туширилди. Энди у Шота Руставели кўчасидаги Жанубий вокзал ва "Grand Mir Hotel" оралиғида икки томонлама амал қилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ЙҲТЭМ матбуот хизмати хабар берди.
Ўтказилган синовлар натижасига кўра, Жанубий вокзалдан "Grand Mir Hotel" томон ҳаракатланиш вақти 11 дақиқа 30 сониядан 8 дақиқага қисқарган. Қизил чироқда тўхташлар сони эса 6 тадан 2 тага камайган.

Қарама-қарши йўналишда — "Grand Mir Hotel"дан Жанубий вокзалгача бўлган йўл вақти 12 дақиқадан 8 дақиқа 30 сонияга тушган. Бу йўналишда ҳам ҳайдовчилар қизил сигналда аввалги 6 та ўрнига 2 марта тўхтайди.

Шундай қилиб, ҳар икки йўналишда манзилга етиб бориш вақти 3 дақиқа 30 сонияга ёки қарийб 30 фоизга қисқарган.
“Яшил тўлқин” барча светофорларда яшил чироқ бир вақтда ёнишини англатмайди. Тизимда автомобилнинг йўлнинг муайян қисмини босиб ўтиши учун зарур вақт ҳисобланиб, кейинги светофорда яшил сигнал ёниши шунга мувофиқ созланади.
Ҳайдовчи йўналишга яшил сигналда кириб, белгиланган тезликда бир маромда ҳаракатланса ва йўлда тирбандлик бўлмаса, навбатдаги светофорга яшил чироқ ёнган пайтда етиб боради.
Бунинг учун ҳайдовчилар тезлик меъёрига риоя қилиши, кескин тезлашиш ва тормозлашдан сақланиши, хавфсиз оралиқ масофани сақлаши лозим.
Таъкидланишича, тизим ҳаракат тезлигини ошириш учун эмас, транспорт оқимининг бир маромда ва хавфсиз ҳаракатланишини таъминлашга мўлжалланган. У светофорлар олдидаги тўхташлар ва кутиш вақтини, шунингдек, ёнилғи сарфи ҳамда зарарли чиқиндиларни камайтиришга хизмат қилади.
Сквер Амира Темура - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.08.2026
"Яшил тўлқин": Тошкентда 5 та светофордан тўхтамасдан ўтиш имкони яратилди
Янгиликлар лентаси
0