https://sputniknews.uz/20260903/russia-ish-hujjat-uzbekistan-rasmiylashtirish-60162553.html
Россияда ишлаш учун айрим ҳужжатларни Ўзбекистонда расмийлаштириш таклиф қилинди
Россияда ишлаш учун айрим ҳужжатларни Ўзбекистонда расмийлаштириш таклиф қилинди
Sputnik Ўзбекистон
Миграция агентлиги айрим ҳужжатларни Ўзбекистонда расмийлаштириш, уларни сафардан олдин текшириш ҳамда Россияда меҳнат патентини олишда такрорий талабларни қисқартиришни таклиф қилди.
2026-09-03T10:46+0500
2026-09-03T10:46+0500
2026-09-03T10:46+0500
миграция
миграция агентлиги
беҳзод мусаев
мигрантлар
россия
патент
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0b/19/15479212_0:160:3076:1890_1920x0_80_0_0_6915111c39441b23f9563e23adcf9893.jpg
ТОШКЕНТ, 3 сен — Sputnik. Миграция агентлиги Ўзбекистон фуқароларига Россияда ишлаш учун зарур ҳужжатларнинг бир қисмини Ўзбекистонда расмийлаштириш имконини яратишни таклиф қилди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати РИА Новостига маълум қилди.Ташаббус агентлик директори Беҳзод Мусаевнинг Россия идоралари вакиллари билан Москвада ўтказган музокараларида билдирилди.Агентлик, шунингдек, фуқаро жўнаб кетишидан олдин унинг Россияга киришига чеклов бор-йўқлигини аниқлаш ва зарур ҳужжатларни дастлабки текширувдан ўтказиш имконини яратишни сўрамоқда.Бунинг учун Россия ИИВ "Паспорт-виза хизмати"нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ваколатларини кенгайтириш таклиф этилди. Бу фуқароларга Россияга кетишдан олдин айрим миграция масалаларини ҳал қилиш имконини бериши мумкин.Томонлар Россиянинг ўзида миграция ҳужжатларини расмийлаштиришни соддалаштириш масаласини ҳам муҳокама қилди. Агентликка кўра, бу чоралар Ўзбекистон фуқароларининг Россиядаги миграция марказларига ташрифлари сонини камайтириши мумкин.Марказий банкнинг 2026 йил биринчи ярим йиллигига оид шарҳида келтирилган Миграция агентлиги маълумотларига кўра, Россияда 834,2 минг нафар Ўзбекистон фуқароси меҳнат қилмоқда.
https://sputniknews.uz/20260902/russia-qurilish-mehnat-migrantlar-60141396.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0b/19/15479212_173:0:2904:2048_1920x0_80_0_0_5a69815ea3a9fb3d80b650c26f36d345.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
миграция, миграция агентлиги, беҳзод мусаев, мигрантлар, россия, патент, ўзбекистон
миграция, миграция агентлиги, беҳзод мусаев, мигрантлар, россия, патент, ўзбекистон
Россияда ишлаш учун айрим ҳужжатларни Ўзбекистонда расмийлаштириш таклиф қилинди
Меҳнат патентини олишда аввал тақдим этилган ҳужжатларни қайта сўрамаслик ва айрим жараёнларни рақамлаштириш ҳам таклиф этилди.
ТОШКЕНТ, 3 сен — Sputnik. Миграция агентлиги Ўзбекистон фуқароларига Россияда ишлаш учун зарур ҳужжатларнинг бир қисмини Ўзбекистонда расмийлаштириш имконини яратишни таклиф қилди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати
РИА Новостига маълум қилди.
Ташаббус агентлик директори Беҳзод Мусаевнинг Россия идоралари вакиллари билан Москвада ўтказган музокараларида билдирилди.
Агентлик, шунингдек, фуқаро жўнаб кетишидан олдин унинг Россияга киришига чеклов бор-йўқлигини аниқлаш ва зарур ҳужжатларни дастлабки текширувдан ўтказиш имконини яратишни сўрамоқда.
Бунинг учун Россия ИИВ "Паспорт-виза хизмати"нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ваколатларини кенгайтириш таклиф этилди. Бу фуқароларга Россияга кетишдан олдин айрим миграция масалаларини ҳал қилиш имконини бериши мумкин.
Томонлар Россиянинг ўзида миграция ҳужжатларини расмийлаштиришни соддалаштириш масаласини ҳам муҳокама қилди.
Жумладан, меҳнат патентини расмийлаштириш ёки қайта расмийлаштиришда аввал тақдим этилган ҳужжатларни такроран талаб қилмаслик ҳамда айрим тартиб-таомилларни рақамли форматга ўтказиш таклиф қилинди.
Агентликка кўра, бу чоралар Ўзбекистон фуқароларининг Россиядаги миграция марказларига ташрифлари сонини камайтириши мумкин.
Марказий банкнинг 2026 йил биринчи ярим йиллигига оид шарҳида келтирилган Миграция агентлиги маълумотларига кўра, Россияда 834,2 минг нафар Ўзбекистон фуқароси меҳнат қилмоқда.