Ўзбекистонда ҳисобда акс этмаган қарийб 1 млн гектар ерга аниқлик киритилди

© Фото: Земельные историиСельскохозяйственные земли
Сельскохозяйственные земли - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.09.2026
Oбуна бўлиш
Қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш натижасида қарийб 1 миллион гектар ернинг чегараси ва тоифаси аниқлаштирилди. Натижалар президент Шавкат Мирзиёевга тақдим этилди.
ТОШКЕНТ, 2 сен — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев рўйхатга олиш якунлари ҳамда миллий статистика тизимидаги ислоҳотларни жадаллаштиришга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Рўйхатга олиш жараёнида амалдаги ҳисобларда акс этмаган 810,6 минг нафар аҳолининг яшаш манзили ва ижтимоий мақомига аниқлик киритилди.
Қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш натижасида эса ҳисобларда қайд этилмаган 985,5 минг гектар ернинг чегараси ва тоифаси аниқланди. Уларнинг:
789,5 минг гектари — экин ерлари;
14,1 минг гектари — иссиқхоналар;
75,3 минг гектари — боғлар;
21,4 минг гектари — токзорлар;
85 минг гектари — балиқчилик ҳавзалари.
Рўйхатга олиш натижалари асосида аҳоли ва қишлоқ хўжалиги бўйича доимий янгиланиб борадиган статистик регистрлар шакллантирилади.
Шунингдек, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларига оид 100 та, қишлоқ хўжалиги ва экин майдонларига доир 50 та кўрсаткич қайта кўриб чиқилади.
Янги маълумотлар асосида 2017–2025 йиллар учун миллий ҳисоблар кўрсаткичларини қайта баҳолаш ҳам режалаштирилган.
Давлат раҳбари мутасаддиларга рўйхатга олиш натижаларини чуқур таҳлил қилиш ва улардан давлат дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланиш бўйича топшириқ берди.
Предварительные данные переписи населения в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.06.2026
Рўйхатга олишда яна нималар маълум бўлди: шаҳар аҳолиси, эркаклар ва аёллар
Янгиликлар лентаси
0