Рўйхатга олишда яна нималар маълум бўлди: шаҳар аҳолиси, эркаклар ва аёллар

© SputnikПредварительные данные переписи населения в Узбекистане
Предварительные данные переписи населения в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.06.2026
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олишнинг дастлабки натижаларига кўра, аҳоли 39 миллиондан ошди, эркаклар аёллардан кўп, шаҳарларда яшовчилар улуши эса 54,5 фоизга етди
ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Ўзбекистонда сўнгги 36 йилдаги илк аҳолини рўйхатга олиш якунланди ва унинг дастлабки маълумотлари тақдим этилди. 2026 йил 15 январь ҳолатига кўра, республикада 39 миллион 47 минг 321 киши истиқомат қилаётгани маълум бўлди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
© SputnikПредварительные данные переписи населения в Узбекистане
Предварительные данные переписи населения в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.06.2026
Предварительные данные переписи населения в Узбекистане
Эркаклар сони аёлларникидан кўп
Дастлабки маълумотларга кўра, республикада эркаклар аёллардан 485 011 нафарга кўп.
Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги директори Абдулла Абдуқодиров бу маълумотларни “ташвишли” деб атади.
© SputnikПредварительные данные переписи населения в Узбекистане
Предварительные данные переписи населения в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.06.2026
Предварительные данные переписи населения в Узбекистане
“Яна бир ташвишли жиҳат шундаки, агар шундай дейиш мумкин бўлса, эркаклар сони аёлларникидан 485 мингга кўп. Лекин мен ўз оиламда эркаклар ва аёллар сони тенг, мувозанат сақланган, деб ўзимга-ўзим тасалли бердим. Эркакларнинг кўплиги эса кабоб ва палов қудрати — тестостерон кучи — жуда юқори эканини яна бир бор исботлайди”, — дея расмий муҳитни ҳазил билан юмшатди Абдуқодиров.
Сўнгги йилларда мамлакатда жинс бўйича тафовут доим эркаклар сони ҳисобига ижобий бўлиб келган. Масалан, 2022 йилги статистик маълумотларга кўра, ўша йили эркаклар сони аёлларникидан 217 024 нафарга кўп бўлган.
Ўзбекистонликлар шаҳарларга кўчишни давом этмоқда
Рўйхатга олиш натижаларига кўра, шаҳар аҳолиси 21 276 729 кишини ташкил қилди. Қишлоқ жойларда эса 17 770 592 киши истиқомат қилмоқда.
© SputnikПредварительные данные переписи населения в Узбекистане
Предварительные данные переписи населения в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.06.2026
Предварительные данные переписи населения в Узбекистане
Фоиз нисбатида аҳолининг 54,5 фоизи шаҳарларда, 45,5 фоизи эса қишлоқ жойларда яшайди. Таққослаш учун, 2020 йилда урбанизация даражаси 50,6 фоизни, қишлоқ аҳолиси улуши эса 49,4 фоизни ташкил этган.
Рўйхатга олиш қандай ўтказилди?
Маълумот учун, Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш 2026 йилнинг 15 январидан 28 февралига қадар ўтказилди. Бу мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк аҳолини рўйхатга олиш тадбири бўлди.
Рўйхатдан ўтиш учун бир нечта усул таклиф этилди: Ягона давлат хизматлари портали орқали мустақил равишда онлайн тарзда ёки ваколатли ходимларнинг уйма-уй юриши орқали.
Анкетани тўлдириш жараёнида нафақат шахсга оид маълумотлар, балки фуқаронинг қандай шароитда яшаши, хонадонида нималар борлиги, уй ҳайвонлари, боғ ва бошқа фаолият турлари ҳақидаги ахборот ҳам ҳисобга олинди.
Рўйхатга олишда мамлакат аҳолисининг 97,3 фоизи иштирок этди. Қолган 2,7 фоизи эса маъмурий маълумотлар асосида ҳисобга олинди.
Аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш учун мамлакатдаги ҳар бир кишига 0,12 АҚШ долларидан маблағ сарфланди. Жараёнда давлат органларидан ташқари, БМТнинг Ўзбекистондаги доимий мувофиқлаштирувчиси офиси, Жаҳон банки ҳамда Халқаро миграция ташкилоти ҳам иштирок этди.
Люди гуляют в парке в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.06.2026
Ўзбекистон аҳолиси 39 миллиондан ошди
Янгиликлар лентаси
0