https://sputniknews.uz/20260630/uzbekistan-aholi-statistika-58689457.html
Ўзбекистон аҳолиси 39 миллиондан ошди
Ўзбекистон аҳолиси 39 миллиондан ошди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишнинг дастлабки натижалари очиқланди. Мамлакат аҳолиси 39 047 321 нафарни ташкил этиб, жорий статистик ҳисоб-китоблардан 810,6 минг нафарга кўп бўлди.
2026-06-30T11:03+0500
2026-06-30T11:03+0500
2026-06-30T14:12+0500
умумий аҳоли сони
аҳолини рўйхатга олиш
жамият
ўзбекистон
миллий статистика қўмитаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/10/54852846_0:133:1276:851_1920x0_80_0_0_ff6f0bee7c5f1847010939e7108e612a.jpg
ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишнинг дастлабки натижаларига кўра, Ўзбекистон аҳолиси сони 39 047 321 нафарни ташкил этди. Бу ҳақда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг дастлабки натижаларига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилинди.Жорий статистик ҳисоб-китоблар бўйича мамлакат аҳолиси 38 236 704 нафар деб баҳоланган эди. Рўйхатга олиш натижалари ушбу кўрсаткич жорий статистик ҳисоб-китоблардан 810,6 минг нафарга юқори эканини кўрсатди. Шунингдек, республикада эркаклар сони аёллар сонидан 485 011 нафарга кўплиги маълум бўлди.Дастлабки натижаларга кўра, рўйхатга олиш жараёнида умумий аҳолининг 97,3 фоизи қамраб олинган. Аҳолининг 2,7 фоизи турли сабабларга кўра жараёнда иштирок этмаган. Ўзбекистон ҳудудида 1 йилдан ортиқ муддат истиқомат қилаётган 56 860 нафар хорижий фуқаро ҳам рўйхатга олинган. Уларнинг 19 300 нафари Тошкент шаҳрида яшайди.Хорижий фуқаролар орасида энг кўп рўйхатга олинганлар Ҳиндистон фуқаролари бўлди — 13 312 нафар. Кейинги ўринларда Россия — 10 826 нафар, Қозоғистон — 9 425 нафар, Тожикистон — 5 722 нафар, Туркманистон — 5 347 нафар ва Қирғизистон — 4 397 нафар билан қайд этилди.Таъкидланишича, бундай натижа рўйхатга олиш жараёнини ташкил этишда рақамли технологиялардан самарали фойдаланилгани ва ташкилий харажатлар мақбуллаштирилгани билан изоҳланади.Миллатлар бўйича таркибда ўзбеклар улуши 89,4 фоизни ташкил этган.
https://sputniknews.uz/20260202/uzbekistan-aholi-onlayn-royxat-otish-55430457.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/10/54852846_104:0:1239:851_1920x0_80_0_0_f14716ee9f7ebb22fa9b5f613b605d31.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
умумий аҳоли сони, аҳолини рўйхатга олиш, жамият, ўзбекистон, миллий статистика қўмитаси
умумий аҳоли сони, аҳолини рўйхатга олиш, жамият, ўзбекистон, миллий статистика қўмитаси
Ўзбекистон аҳолиси 39 миллиондан ошди
11:03 30.06.2026 (янгиланди: 14:12 30.06.2026) Маълумотларга кўра, аҳолининг 91,3 фоизи ўзбек тилини она тили деб кўрсатган, ўзбеклар улуши 89,4 фоиз бўлган.
ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишнинг дастлабки натижаларига кўра, Ўзбекистон аҳолиси сони 39 047 321 нафарни ташкил этди. Бу ҳақда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг дастлабки натижаларига бағишланган матбуот анжуманида
маълум қилинди.
Жорий статистик ҳисоб-китоблар бўйича мамлакат аҳолиси 38 236 704 нафар деб баҳоланган эди. Рўйхатга олиш натижалари ушбу кўрсаткич жорий статистик ҳисоб-китоблардан 810,6 минг нафарга юқори эканини кўрсатди. Шунингдек, республикада эркаклар сони аёллар сонидан 485 011 нафарга кўплиги маълум бўлди.
Шунингдек, аҳоли сони 1989 йилдаги рўйхатга олиш натижаларига нисбатан 2 баробарга ошгани маълум қилинди.
Дастлабки натижаларга кўра, рўйхатга олиш жараёнида умумий аҳолининг 97,3 фоизи қамраб олинган. Аҳолининг 2,7 фоизи турли сабабларга кўра жараёнда иштирок этмаган.
Ўзбекистон ҳудудида 1 йилдан ортиқ муддат истиқомат қилаётган 56 860 нафар хорижий фуқаро ҳам рўйхатга олинган. Уларнинг 19 300 нафари Тошкент шаҳрида яшайди.
Хорижий фуқаролар орасида энг кўп рўйхатга олинганлар Ҳиндистон фуқаролари бўлди — 13 312 нафар. Кейинги ўринларда Россия — 10 826 нафар, Қозоғистон — 9 425 нафар, Тожикистон — 5 722 нафар, Туркманистон — 5 347 нафар ва Қирғизистон — 4 397 нафар билан қайд этилди.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, бир нафар аҳолини рўйхатга олиш учун сарфланган харажат 0,12 АҚШ долларини ташкил этган.
Таъкидланишича, бундай натижа рўйхатга олиш жараёнини ташкил этишда рақамли технологиялардан самарали фойдаланилгани ва ташкилий харажатлар мақбуллаштирилгани билан изоҳланади.
Дастлабки маълумотларга кўра, аҳолининг 35,7 млн нафари ёки 91,3 фоизи ўзбек тилини она тили сифатида кўрсатган. Бу кўрсаткич этник ўзбеклар улушидан 1,9 фоиз пунктга юқори.
Миллатлар бўйича таркибда ўзбеклар улуши 89,4 фоизни ташкил этган.