https://sputniknews.uz/20260202/uzbekistan-aholi-onlayn-royxat-otish-55430457.html
МДҲдаги рекорд: 17 кунда Ўзбекистонда 30 миллиондан ортиқ аҳоли онлайн рўйхатдан ўтди
МДҲдаги рекорд: 17 кунда Ўзбекистонда 30 миллиондан ортиқ аҳоли онлайн рўйхатдан ўтди
Sputnik Ўзбекистон
15–31 январда 82,3 фоиз хонадон қамраб олинди. Февралда уйма-уй босқич ўтади, 7,6 млн уй GPS билан хариталанган.
2026-02-02T15:51+0500
2026-02-02T15:51+0500
2026-02-02T17:16+0500
жамият
ўзбекистон
аҳолини рўйхатга олиш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/09/0c/51918388_0:12:670:389_1920x0_80_0_0_1a06ac90a7446283e619a29b5122d5ec.jpg
ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш бўйича дастлабки маълумотларга кўра, 15-31 январь кунлари Ўзбекистонда жами хонадонларнинг 82,3 фоизида истиқомат қилувчи 30 миллиондан ортиқ аҳоли онлайн рўйхатдан ўтди. Бу ҳақда тадбирнинг расмий саҳифасида маълум қилинди.Таққослаш учун: Қозоғистонда 60 кунда аҳолининг 40 фоизи, Беларусда 25 кунда 22 фоизи, Россияда 31 кунда 16 фоизи онлайн рўйхатдан ўтган.Тайёргарлик доирасида республика бўйича 7,6 миллиондан ортиқ турар жойнинг GPS-координаталари аниқлаштирилди. Жараёнга жалб этилган 55 мингдан ортиқ ходим уч босқичли тренингдан ўтган. Натижалар ишончлилигини таъминлаш учун 10–15 фоиз ҳажмда қайта текширув ўтказилади.Ахборот тизими учун зарур сервер қувватлари ажратилган, киберхавфсизлик чоралари кўрилган. Маълумотлар қонунчиликка мувофиқ ҳимоя қилинади ва фақат статистик мақсадларда қўлланади. Улар солиқ ёки назорат органларига берилмайди.Рўйхатга олиш натижалари демографик, ижтимоий ва иқтисодий ҳолатни тўлиқ акс эттирувчи маълумотлар базасини шакллантиради. Бу маълумотлар мактаб, боғча, шифохона ва йўл каби объектларни қаерда қуриш, шунингдек, тараққиёт стратегияларини ишлаб чиқишда асос бўлиб хизмат қилади.Дастлабки натижалар жорий йилнинг 1 июлигача, якуний маълумотлар эса 2027 йил 1 июлигача эълон қилинади.
https://sputniknews.uz/20260127/royxat-savolnoma-xato-toldirganlar-ogohlantirish-55290469.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/09/0c/51918388_69:0:602:400_1920x0_80_0_0_05ad06a6f6ac42ab27164fb200d1b1bc.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, аҳоли рўйхати, қишлоқ хўжалиги рўйхати, онлайн рўйхат, маҳалла еттилиги, census.stat.uz, gps координата, киберхавфсизлик, демография, ижтимоий инфратузилма, мактаб, боғча, шифохона, йўл, статистика
ўзбекистон, аҳоли рўйхати, қишлоқ хўжалиги рўйхати, онлайн рўйхат, маҳалла еттилиги, census.stat.uz, gps координата, киберхавфсизлик, демография, ижтимоий инфратузилма, мактаб, боғча, шифохона, йўл, статистика
МДҲдаги рекорд: 17 кунда Ўзбекистонда 30 миллиондан ортиқ аҳоли онлайн рўйхатдан ўтди
15:51 02.02.2026 (янгиланди: 17:16 02.02.2026) Рўйхатга олиш бўйича тадбирлар доирасида 30 миллиондан ортиқ аҳоли онлайн рўйхатдан ўтди. Саволномани тўлдирмаганлар учун иккинчи босқич 4–28 февраль кунлари ўтказилади
ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш бўйича дастлабки маълумотларга кўра, 15-31 январь кунлари Ўзбекистонда жами хонадонларнинг 82,3 фоизида истиқомат қилувчи 30 миллиондан ортиқ аҳоли онлайн рўйхатдан ўтди. Бу ҳақда тадбирнинг расмий саҳифасида
маълум қилинди.
Таққослаш учун: Қозоғистонда 60 кунда аҳолининг 40 фоизи, Беларусда 25 кунда 22 фоизи, Россияда 31 кунда 16 фоизи онлайн рўйхатдан ўтган.
Саволномани тўлдирмаган ёки хатолик билан тўлдирган фуқаролар учун иккинчи босқич 4-28 февраль кунлари ўтказилади. Унда "маҳалла еттилиги" вакиллари уйма уй юриб, маълумотларни планшетлар орқали census.stat.uz платформасига киритади.
Тайёргарлик доирасида республика бўйича 7,6 миллиондан ортиқ турар жойнинг GPS-координаталари аниқлаштирилди. Жараёнга жалб этилган 55 мингдан ортиқ ходим уч босқичли тренингдан ўтган. Натижалар ишончлилигини таъминлаш учун 10–15 фоиз ҳажмда қайта текширув ўтказилади.
Ахборот тизими учун зарур сервер қувватлари ажратилган, киберхавфсизлик чоралари кўрилган. Маълумотлар қонунчиликка мувофиқ ҳимоя қилинади ва фақат статистик мақсадларда қўлланади. Улар солиқ ёки назорат органларига берилмайди.
Рўйхатга олиш натижалари демографик, ижтимоий ва иқтисодий ҳолатни тўлиқ акс эттирувчи маълумотлар базасини шакллантиради. Бу маълумотлар мактаб, боғча, шифохона ва йўл каби объектларни қаерда қуриш, шунингдек, тараққиёт стратегияларини ишлаб чиқишда асос бўлиб хизмат қилади.
Дастлабки натижалар жорий йилнинг 1 июлигача, якуний маълумотлар эса 2027 йил 1 июлигача эълон қилинади.