https://sputniknews.uz/20260902/uzbekistan-biznes-subektlar-xatlov-60149729.html
Ўзбекистонда барча бизнес субъектлари хатловдан ўтказилади
Ўзбекистонда барча бизнес субъектлари хатловдан ўтказилади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда кузатилмайдиган иқтисодиёт улуши 23 фоизга етган. 15 октябрдан 30 ноябргача барча иқтисодий бирликларни хатловдан ўтказиш режалаштирилмоқда.
2026-09-02T17:10+0500
2026-09-02T17:10+0500
2026-09-02T17:11+0500
шавкат мирзиёев
миллий статистика қўмитаси
аҳолини рўйхатга олиш
тадбиркор
бизнес
жамият
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/02/60149019_0:131:1900:1200_1920x0_80_0_0_c62ba85a2da3011e023b22912349d151.jpg
ТОШКЕНТ, 2 сен — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев миллий статистика тизимидаги ислоҳотларни жадаллаштиришга қаратилган таклифлар билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.Тақдим этилган маълумотларга кўра, қишлоқ хўжалигида умумий айланманинг 60 фоизи кузатилмайдиган иқтисодиёт ҳиссасига тўғри келади.Айни пайтда рўйхатдан ўтган кўплаб кичик ва ўрта бизнес субъектлари амалда ишламайди ёки фаолиятини тўхтатган.Ҳисоб-китобларга кўра, иқтисодий айланмадаги ҳар 4–5 сўмнинг бир сўми расмий статистикадан четда қолмоқда. Ушбу фаолиятни тартибга солиш бюджетга қўшимча ўнлаб триллион сўм тушум келтириши ва келгусида солиқ юкини камайтириш имконини бериши мумкин.Унинг доирасида мамлакатда фаолият юритаётган барча иқтисодий бирликлар хатловдан ўтказилади. Корхона ва ташкилотларнинг амалдаги ҳолати, таркиби ҳамда иқтисодиёт тармоқлари бўйича тақсимотига аниқлик киритилади.Шунингдек, 2030 йилгача:Шу санадан статистик маълумотларни сунъий интеллект тизимлари ўқий оладиган форматларда эълон қилиш ҳам режалаштирилган. Кўрсаткичларни таққослаш ва чуқур таҳлил қилиш учун сунъий интеллект агентлари жорий этилади.2027 йил якунига қадар аҳоли, демография, қишлоқ хўжалиги, инфратузилма ва ҳудудий ривожланишга оид маълумотлар геофазовий рақамли хариталарда акс эттирилади.
https://sputniknews.uz/20260820/uzbekistan-yashirin-iqtisodiyot-59828981.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/02/60149019_212:0:1900:1266_1920x0_80_0_0_75e41a2ec862ff4afad8186409d31fb8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёев, миллий статистика қўмитаси , аҳолини рўйхатга олиш, тадбиркор, бизнес, жамият, ўзбекистон
шавкат мирзиёев, миллий статистика қўмитаси , аҳолини рўйхатга олиш, тадбиркор, бизнес, жамият, ўзбекистон
Ўзбекистонда барча бизнес субъектлари хатловдан ўтказилади
17:10 02.09.2026 (янгиланди: 17:11 02.09.2026) Мамлакатда кузатилмайдиган иқтисодиёт улуши 23 фоизни ёки 246 триллион сўмни ташкил этмоқда.
ТОШКЕНТ, 2 сен — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев миллий статистика тизимидаги ислоҳотларни жадаллаштиришга қаратилган таклифлар билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар берди.
Тақдим этилган маълумотларга кўра, қишлоқ хўжалигида умумий айланманинг 60 фоизи кузатилмайдиган иқтисодиёт ҳиссасига тўғри келади.
Мамлакатда меҳнат билан банд бўлган 15,2 миллион кишининг 6,5 миллиони ёки 42 фоизининг даромадлари расмий ҳисобларда тўлиқ акс этмаяпти.
Айни пайтда рўйхатдан ўтган кўплаб кичик ва ўрта бизнес субъектлари амалда ишламайди ёки фаолиятини тўхтатган.
Ҳисоб-китобларга кўра, иқтисодий айланмадаги ҳар 4–5 сўмнинг бир сўми расмий статистикадан четда қолмоқда. Ушбу фаолиятни тартибга солиш бюджетга қўшимча ўнлаб триллион сўм тушум келтириши ва келгусида солиқ юкини камайтириш имконини бериши мумкин.
Шу муносабат билан 15 октябрдан 30 ноябрга қадар бизнесни рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш таклифи маъқулланди.
Унинг доирасида мамлакатда фаолият юритаётган барча иқтисодий бирликлар хатловдан ўтказилади. Корхона ва ташкилотларнинг амалдаги ҳолати, таркиби ҳамда иқтисодиёт тармоқлари бўйича тақсимотига аниқлик киритилади.
тадбиркорларнинг статистик ҳисобот юкини 20 фоизга қисқартириш;
маъмурий ва муқобил маълумот манбалари сонини 1,7 баробар ошириш;
маълумотларга ишлов бериш вақтини 20 фоизга камайтириш;
статистик маълумотларни тайёрлаш харажатларини 25 фоизга қисқартириш режалаштирилган.
2027 йил 1 июлга қадар Миллий маълумотлар платформаси ишга туширилади. У давлат идораларидаги маълумотларни ягона тизимга бирлаштириш, уларнинг сифати ва хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади.
Шу санадан статистик маълумотларни сунъий интеллект тизимлари ўқий оладиган форматларда эълон қилиш ҳам режалаштирилган. Кўрсаткичларни таққослаш ва чуқур таҳлил қилиш учун сунъий интеллект агентлари жорий этилади.
2027 йил якунига қадар аҳоли, демография, қишлоқ хўжалиги, инфратузилма ва ҳудудий ривожланишга оид маълумотлар геофазовий рақамли хариталарда акс эттирилади.