https://sputniknews.uz/20260902/tashkent-samarkand-yashil-shaharlar-tarmoq-60139953.html
Тошкент ва Самарқанд БМТнинг Яшил шаҳарлар тармоғига қўшилди
Тошкент ва Самарқанд БМТнинг Яшил шаҳарлар тармоғига қўшилди
Sputnik Ўзбекистон
Тошкент ва Самарқанд ФАОнинг Яшил шаҳарлар тармоғига аъзо бўлди. Бу уларга техник кўмак олиш, тажриба алмашиш ва экологик лойиҳаларга инвестиция жалб қилиш имконини беради.
2026-09-02T11:33+0500
2026-09-02T11:33+0500
2026-09-02T11:44+0500
экология
экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси
бмт
ўзбекистон
сертификат
жамият
тошкент
самарқанд
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/06/59520584_0:160:1536:1024_1920x0_80_0_0_02b1f36195b7df7c413602c96c6f608d.png
ТОШКЕНТ, 2 сен — Sputnik. Тошкент ва Самарқанд БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти — ФАОнинг Яшил шаҳарлар тармоғига расман аъзо бўлди. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.ФАОнинг Римдаги бош қароргоҳи ҳузуридаги Яшил шаҳарлар ташаббуси котибияти томонидан 20 августда берилган сертификатларда икки шаҳар тармоқ аъзолари сифатида қайд этилган.Аъзолик Тошкент ва Самарқандга:Яқин кунларда ФАО котибияти Тошкент ва Самарқандда дастлабки ўзини ўзи баҳолаш жараёнини ўтказиш бўйича йўриқнома тақдим этади. Унинг натижалари шаҳарларнинг экологик устувор вазифаларини аниқлаш ва улар учун зарур техник кўмакни шакллантиришда қўлланилади.ФАО Яшил шаҳарлар ташаббусини 2020 йилда бошлаган. Унинг мақсади — 2030 йилга қадар мингта шаҳарда аҳоли саломатлиги ва фаровонлигини ошириш ҳамда атроф-муҳит ҳолатини яхшилашга кўмаклашиш.
https://sputniknews.uz/20260707/samarkand-yashil-shahar-loyiha-58867668.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/06/59520584_86:0:1451:1024_1920x0_80_0_0_84fd8e4c71fc2593f547f2ff2cf56f39.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
экология , экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, бмт, ўзбекистон, сертификат, жамият, тошкент, самарқанд
экология , экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, бмт, ўзбекистон, сертификат, жамият, тошкент, самарқанд
Тошкент ва Самарқанд БМТнинг Яшил шаҳарлар тармоғига қўшилди
11:33 02.09.2026 (янгиланди: 11:44 02.09.2026) Аъзолик шаҳарларга техник кўмак олиш, хорижий тажрибани ўрганиш ва экологик лойиҳаларга инвестиция жалб қилиш имконини беради.
ТОШКЕНТ, 2 сен — Sputnik. Тошкент ва Самарқанд БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти — ФАОнинг Яшил шаҳарлар тармоғига расман аъзо бўлди. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши қўмитаси матбуот хизмати
хабар берди.
ФАОнинг Римдаги бош қароргоҳи ҳузуридаги Яшил шаҳарлар ташаббуси котибияти томонидан 20 августда берилган сертификатларда икки шаҳар тармоқ аъзолари сифатида қайд этилган.
Аъзолик Тошкент ва Самарқандга:
шаҳарларни кўкаламзорлаштириш бўйича техник кўмак олиш;
мутахассислар салоҳиятини ошириш ва хорижий тажрибани ўрганиш;
бошқа шаҳарлар билан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш;
экологик лойиҳалар учун ресурс ва инвестициялар жалб қилиш имконини беради.
Тармоқ доирасида шаҳар ва шаҳар атрофидаги ўрмонларни ривожлантириш, қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш ҳамда барқарор биоиқтисодиётга оид ечимлар ишлаб чиқилади.
Яқин кунларда ФАО котибияти Тошкент ва Самарқандда дастлабки ўзини ўзи баҳолаш жараёнини ўтказиш бўйича йўриқнома тақдим этади. Унинг натижалари шаҳарларнинг экологик устувор вазифаларини аниқлаш ва улар учун зарур техник кўмакни шакллантиришда қўлланилади.
ФАО Яшил шаҳарлар ташаббусини 2020 йилда бошлаган. Унинг мақсади — 2030 йилга қадар мингта шаҳарда аҳоли саломатлиги ва фаровонлигини ошириш ҳамда атроф-муҳит ҳолатини яхшилашга кўмаклашиш.