https://sputniknews.uz/20260831/mirziyoev-si-tszinpin-muzokaralar-60103419.html
Савдони 30 млрд долларга етказиш ва BYD: Мирзиёев ва Си Цзиньпин музокаралари тафсилотлари
Савдони 30 млрд долларга етказиш ва BYD: Мирзиёев ва Си Цзиньпин музокаралари тафсилотлари
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Хитой ўзаро савдони 30 млрд долларга етказиш, BYD ишлаб чиқаришини маҳаллийлаштириш, янги авиайўналишлар очиш, таълим квоталарини ошириш ва космик лойиҳаларни бошлашни муҳокама қилди.
2026-08-31T17:13+0500
2026-08-31T17:13+0500
2026-08-31T17:17+0500
си цзинпин
сиёсат
ҳамкорлик
шанхай ҳамкорлик ташкилоти (шҳт)
шавкат мирзиёев
хитой
ўзбекистон
иқтисод
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/1f/60103099_0:99:1900:1168_1920x0_80_0_0_01b8513bbccd57738a978efab65c7e1b.jpg
ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. Бишкекдаги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин музокара ўтказди. Бу ҳақда президент матубот хизмати хабар берди.Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини яқин йилларда 30 млрд долларга етказиш таклиф қилинди. Ўтган йили ўзаро савдо қарийб 18 млрд долларни ташкил этган.Янги маррага эришиш учун саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ўзаро етказиб беришни кўпайтириш, шунингдек, Ўзбекистон корхоналарининг Хитойдаги савдо кўргазмаларидаги иштирокини кенгайтириш режалаштирилмоқда.Энергетика, кимё ва тоғ-кон саноати, металлургия, қурилиш материаллари, озиқ-овқат маҳсулотлари, транспорт, инфратузилма, қишлоқ хўжалиги ҳамда юқори технологиялар саноат кооперациясининг устувор йўналишлари сифатида белгиланди.BYD билан электромобиллар ишлаб чиқариш қувватларини ошириш ва маҳаллийлаштириш даражасини кенгайтириш режалари қўллаб-қувватланди. Хитой компанияларига Ўзбекистон ҳудудларида ташкил этилаётган қўшма саноат зоналарида янги корхоналар очиш таклиф қилинди.Томонлар Хитой молия институтларининг Ўзбекистондаги лойиҳаларда иштирокини кенгайтириш, икки мамлакат шаҳарлари ўртасида янги авиайўналишлар очиш ва парвозлар сонини кўпайтириш масалаларини ҳам муҳокама қилди.Хитой тилини ўрганиш имкониятларини кенгайтириш, олий таълим муассасаларининг қўшма дастурларини кўпайтириш ва ўзбекистонлик ёшларнинг Хитойда таҳсил олиши учун квоталарни оширишга қизиқиш билдирилди. "Лу Бань устахоналари" ва Конфуций институтлари фаолияти давом эттирилади.Космосни ўзлаштириш ҳам янги ҳамкорлик йўналишларидан бири сифатида белгиланди. Мирзиёев Си Цзиньпинни Ўзбекистонга ташриф билан келишга таклиф қилди.
https://sputniknews.uz/20250902/uzbekistan-china-etakchilar-uchrashuv-51661235.html
хитой
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/1f/60103099_106:0:1794:1266_1920x0_80_0_0_e75c833df1cdca5ed318414d8ff38cf7.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
си цзинпин, сиёсат, ҳамкорлик, шанхай ҳамкорлик ташкилоти (шҳт), шавкат мирзиёев, хитой, ўзбекистон, иқтисод
си цзинпин, сиёсат, ҳамкорлик, шанхай ҳамкорлик ташкилоти (шҳт), шавкат мирзиёев, хитой, ўзбекистон, иқтисод
Савдони 30 млрд долларга етказиш ва BYD: Мирзиёев ва Си Цзиньпин музокаралари тафсилотлари
17:13 31.08.2026 (янгиланди: 17:17 31.08.2026) Томонлар BYD ишлаб чиқаришини кенгайтириш, янги саноат зоналари, авиақатновлар ва таълим лойиҳаларини муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. Бишкекдаги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин музокара ўтказди. Бу ҳақда президент матубот хизмати
хабар берди.
Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини яқин йилларда 30 млрд долларга етказиш таклиф қилинди. Ўтган йили ўзаро савдо қарийб 18 млрд долларни ташкил этган.
Янги маррага эришиш учун саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ўзаро етказиб беришни кўпайтириш, шунингдек, Ўзбекистон корхоналарининг Хитойдаги савдо кўргазмаларидаги иштирокини кенгайтириш режалаштирилмоқда.
Энергетика, кимё ва тоғ-кон саноати, металлургия, қурилиш материаллари, озиқ-овқат маҳсулотлари, транспорт, инфратузилма, қишлоқ хўжалиги ҳамда юқори технологиялар саноат кооперациясининг устувор йўналишлари сифатида белгиланди.
BYD билан электромобиллар ишлаб чиқариш қувватларини ошириш ва маҳаллийлаштириш даражасини кенгайтириш режалари қўллаб-қувватланди. Хитой компанияларига Ўзбекистон ҳудудларида ташкил этилаётган қўшма саноат зоналарида янги корхоналар очиш таклиф қилинди.
Томонлар Хитой молия институтларининг Ўзбекистондаги лойиҳаларда иштирокини кенгайтириш, икки мамлакат шаҳарлари ўртасида янги авиайўналишлар очиш ва парвозлар сонини кўпайтириш масалаларини ҳам муҳокама қилди.
Йил охиригача Хитойда Ўзбекистон маданияти кунларини ўтказиш режалаштирилган. Шунингдек, 2027–2029 йилларга мўлжалланган қўшма маданий тадбирлар дастурини қабул қилиш таклиф этилди.
Хитой тилини ўрганиш имкониятларини кенгайтириш, олий таълим муассасаларининг қўшма дастурларини кўпайтириш ва ўзбекистонлик ёшларнинг Хитойда таҳсил олиши учун квоталарни оширишга қизиқиш билдирилди. "Лу Бань устахоналари" ва Конфуций институтлари фаолияти давом эттирилади.
Космосни ўзлаштириш ҳам янги ҳамкорлик йўналишларидан бири сифатида белгиланди. Мирзиёев Си Цзиньпинни Ўзбекистонга ташриф билан келишга таклиф қилди.