https://sputniknews.uz/20250902/uzbekistan-china-etakchilar-uchrashuv-51661235.html
Ўзбекистон ва Хитой етакчилари учрашди
Ўзбекистон ва Хитой етакчилари учрашди
Sputnik Ўзбекистон
Илм-фан, тиббиёт, таълим ва туризм соҳаларидаги шерикликни кенгайтириш зарурлиги таъкидланди. Ўзбекистонда Шимоли-ғарбий қишлоқ ва ўрмон университетининг филиали ҳамда Халқаро математика маркази очилди. Сиань нефть университети филиалини очиш тўғрисида битим имзоланди. Пекин технология институти филиалини очиш режалаштирилган.
2025-09-02T09:19+0500
2025-09-02T09:19+0500
2025-09-02T09:44+0500
ташқи сиёсат
шавкат мирзиёев
си цзинпин
шанхай ҳамкорлик ташкилоти (шҳт)
транспорт
экспорт
сиёсат
ўзбекистон
хитой
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/09/02/51663061_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_292e582e98dc8e447609972c2fa18e1c.jpg
ТОШКЕНТ, 2 сен – Sputnik. Пекин шаҳрида Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпиннинг расмий делегациялар аъзолари иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.Учрашувда “Ягона Хитой” сиёсатини қўллаб-қувватлаш ҳамда “уч ёвуз куч” – терроризм, экстремизм ва сепаратизмга қарши курашиш масалаларида Ўзбекистоннинг позицияси ўзгармас экани тасдиқланди.Савдо-иқтисодий, технологик ва молиявий-инвестициявий ҳамкорлик жадал ривожланмоқда. Ўтган йили товар айирбошлаш 14 миллиард доллардан ошди, йил бошидан эса яна 23 фоизга ўсди. Саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ўзаро етказиб бериш орқали бу кўрсаткични 20 миллиардга етказиш вазифаси турибди.Инвестиция лойиҳалари портфели 60 миллиард доллардан зиёдни ташкил этмоқда. 2024 йилда умумий қиймати 10 миллиард доллардан ортиқ 64 та лойиҳа ишга туширилган. Мамлакат ҳудудларида қўшма технопарклар ва махсус индустриал зоналар фаолият юритмоқда, “BYD” электромобилларини ишлаб чиқариш кенгайтирилмоқда ва маҳаллийлаштириш даражаси оширилмоқда.Эксимбанк, Хитой давлат тараққиёт банки, “Ипак йўли” жамғармаси ва бошқа институтлар билан кенг кўламли шериклик кенгаймоқда. Эксимбанк кўмагида яқинда Тошкентда Олимпия шаҳарчаси қуриб битказилди.Хитой тажрибаси асосида мамлакатда камбағалликка барҳам беришга қаратилган қўшма тадбирларни амалга оширишда экспертлик кўмаги давом эттирилиши айтиб ўтилди.Инновацион лойиҳаларни илгари суриш ва мутахассислар тайёрлаш учун Ўзбекистон – Хитой сунъий интеллектни ривожлантириш марказини ташкил этиш таклиф қилинди.“Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” стратегик темир йўли қурилишининг амалий босқичи бошлангани мамнуният билан қайд этилди.Жорий йилда Ўзбекистонда иккинчи Таълим форуми ўтказилади. Хитой тилини ўрганишни кенгайтириш ва ўзбекистонлик ёшларни ўқитиш учун квоталарни кўпайтириш, Конфуций институтлари фаолиятини ривожлантириш қўллаб-қувватланди.Ўзбекистон турли соҳалари учун мутахассислар тайёрлайдиган Ўзбекистон – Хитой “Лу Бань устахоналари”ни ташкил этиш кўзда тутилган.Авиақатновлар сони оширилмоқда, икки мамлакат ўртасида визасиз тартиб жорий этилди.Шу кунларда Хитой Миллий музейидаги катта кўргазмада Ўзбекистон ҳам қатнашмоқда. 2027 йилда Шанхай ва Пекинда санъат кўргазмаларини ўтказиш режалаштирилган.Учрашувда халқаро кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашилди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, ШҲТ, “Марказий Осиё – Хитой” формати ва бошқа кўп томонлама тузилмалар доирасидаги мувофиқлашув ва ўзаро қўллаб-қувватлашни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.Музокаралар якунида Ўзбекистон етакчиси Хитой раҳбарини мамлакатга ташриф билан келишга таклиф этди.
https://sputniknews.uz/20250901/shht-plyus-mirziyoev-51654801.html
ўзбекистон
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/09/02/51663061_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_44d6a33d066fd4233923b9495f9706ed.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон хитой ҳамкорлиги шавкат мирзиёев си цзиньпин учрашуви ўзбекистон хитой стратегик шериклик сунъий интеллект маркази ўзбекистон хитой савдо айланмаси хитой инвестициялари "яшил" энергетика лойиҳалари ўзбекистон транспортни рақамлаштириш ўзбекистон билан хитой таълим ҳамкорлиги ўзбекистон хитой туризм
ўзбекистон хитой ҳамкорлиги шавкат мирзиёев си цзиньпин учрашуви ўзбекистон хитой стратегик шериклик сунъий интеллект маркази ўзбекистон хитой савдо айланмаси хитой инвестициялари "яшил" энергетика лойиҳалари ўзбекистон транспортни рақамлаштириш ўзбекистон билан хитой таълим ҳамкорлиги ўзбекистон хитой туризм
Ўзбекистон ва Хитой етакчилари учрашди
09:19 02.09.2025 (янгиланди: 09:44 02.09.2025) Давлат раҳбарлари сунъий интеллект марказини ташкил этиш, технопаркларни ривожлантириш, "яшил" энергетика ҳамда қатор бошқа йўналишларда ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар
ТОШКЕНТ, 2 сен – Sputnik. Пекин шаҳрида Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпиннинг расмий делегациялар аъзолари иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар берди.
Учрашувда “Ягона Хитой” сиёсатини қўллаб-қувватлаш ҳамда “уч ёвуз куч” – терроризм, экстремизм ва сепаратизмга қарши курашиш масалаларида Ўзбекистоннинг позицияси ўзгармас экани тасдиқланди.
Савдо-иқтисодий, технологик ва молиявий-инвестициявий ҳамкорлик жадал ривожланмоқда. Ўтган йили товар айирбошлаш 14 миллиард доллардан ошди, йил бошидан эса яна 23 фоизга ўсди. Саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ўзаро етказиб бериш орқали бу кўрсаткични 20 миллиардга етказиш вазифаси турибди.
Инвестиция лойиҳалари портфели 60 миллиард доллардан зиёдни ташкил этмоқда. 2024 йилда умумий қиймати 10 миллиард доллардан ортиқ 64 та лойиҳа ишга туширилган. Мамлакат ҳудудларида қўшма технопарклар ва махсус индустриал зоналар фаолият юритмоқда, “BYD” электромобилларини ишлаб чиқариш кенгайтирилмоқда ва маҳаллийлаштириш даражаси оширилмоқда.
“Яшил” энергетика ва энергия самарадорлигини ошириш, жамоат транспортини модернизация қилиш ва рақамлаштириш, пуллик автомобиль йўлларини барпо этиш, муҳим минералларни чуқур қайта ишлаш, шунингдек, кимё, сув ва қишлоқ хўжалиги, туризм ва шаҳарсозлик соҳаларида истиқболли лойиҳалар ишлаб чиқилган.
Эксимбанк, Хитой давлат тараққиёт банки, “Ипак йўли” жамғармаси ва бошқа институтлар билан кенг кўламли шериклик кенгаймоқда. Эксимбанк кўмагида яқинда Тошкентда Олимпия шаҳарчаси қуриб битказилди.
Хитой тажрибаси асосида мамлакатда камбағалликка барҳам беришга қаратилган қўшма тадбирларни амалга оширишда экспертлик кўмаги давом эттирилиши айтиб ўтилди.
Инновацион лойиҳаларни илгари суриш ва мутахассислар тайёрлаш учун Ўзбекистон – Хитой сунъий интеллектни ривожлантириш марказини ташкил этиш таклиф қилинди.
“Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” стратегик темир йўли қурилишининг амалий босқичи бошлангани мамнуният билан қайд этилди.
Илм-фан, тиббиёт, таълим ва туризм соҳаларидаги шерикликни кенгайтириш зарурлиги таъкидланди. Ўзбекистонда Шимоли-ғарбий қишлоқ ва ўрмон университетининг филиали ҳамда Халқаро математика маркази очилди. Сиань нефть университети филиалини очиш тўғрисида битим имзоланди. Пекин технология институти филиалини очиш режалаштирилган.
Жорий йилда Ўзбекистонда иккинчи Таълим форуми ўтказилади. Хитой тилини ўрганишни кенгайтириш ва ўзбекистонлик ёшларни ўқитиш учун квоталарни кўпайтириш, Конфуций институтлари фаолиятини ривожлантириш қўллаб-қувватланди.
Ўзбекистон турли соҳалари учун мутахассислар тайёрлайдиган Ўзбекистон – Хитой “Лу Бань устахоналари”ни ташкил этиш кўзда тутилган.
Авиақатновлар сони оширилмоқда, икки мамлакат ўртасида визасиз тартиб жорий этилди.
Шу кунларда Хитой Миллий музейидаги катта кўргазмада Ўзбекистон ҳам қатнашмоқда. 2027 йилда Шанхай ва Пекинда санъат кўргазмаларини ўтказиш режалаштирилган.
Учрашувда халқаро кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашилди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, ШҲТ, “Марказий Осиё – Хитой” формати ва бошқа кўп томонлама тузилмалар доирасидаги мувофиқлашув ва ўзаро қўллаб-қувватлашни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.
Музокаралар якунида Ўзбекистон етакчиси Хитой раҳбарини мамлакатга ташриф билан келишга таклиф этди.