Мирзиёев Мустақиллик байрами арафасида 852 нафар шахсни афв этди

© Sputnik / Алексей Куденко / Медиабанкка ўтишСледственный изолятор
Следственный изолятор  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.08.2026
Oбуна бўлиш
Афв этилганларнинг 604 нафари асосий жазодан тўлиқ озод қилинди. Рўйхатга аёллар, ёшлар, чет эл фуқаролари ва 60 ёшдан ошган эркаклар ҳам киритилди.
ТОШКЕНТ, 27 авг — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан жазо муддатини ўтаётган 852 нафар шахсни афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда "Ўзбекистон 24" телеканали хабар берди.
Фармон қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган шахсларга нисбатан қабул қилинган.
Ҳужжатга мувофиқ, афв этилганларнинг:
604 нафари асосий жазодан тўлиқ озод қилинди;
115 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод этилди;
52 нафарининг жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди;
81 нафарининг озодликдан маҳрум этиш муддати қисқартирилди.
Афв этилганлар орасида етти нафар чет эл фуқароси, 49 нафар аёл, 60 ёшдан ошган 37 нафар эркак ва 375 нафар ёш бор. Шунингдек, тақиқланган ташкилотлар фаолиятида иштирок этгани учун судланган 63 нафар шахс ҳам афв этилди.
Таъкидланишича, статистик маълумотларга кўра, 2017 йилдан буён 10 567 нафар шахсни афв этиш бўйича 31 та фармон имзоланган.
Масъул вазирлик ва идораларга озодликка чиққан фуқароларни оиласи ва яқинлари бағрига қайтариш, ижтимоий ҳаётга мослаштириш, иш билан таъминлаш ҳамда жамиятда муносиб ўрин топишига кўмаклашиш бўйича топшириқлар берилиши кутилмоқда.
Колючая проволока - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.03.2026
Наврўз ва Рамазон ҳайити арафасида 392 нафар шахс афв этилди
Янгиликлар лентаси
0