https://sputniknews.uz/20260319/navroz-ramazon-hayit-afv-56364710.html
Наврўз ва Рамазон ҳайити арафасида 392 нафар шахс афв этилди
Наврўз ва Рамазон ҳайити арафасида 392 нафар шахс афв этилди
Sputnik Ўзбекистон
Наврўз ва Рамазон ҳайити арафасида Ўзбекистонда 392 нафар шахс афв этилди. Уларнинг 223 нафари тўлиқ озод қилинди, 82 нафари шартли озод этилди, яна бир қисмига жазо енгиллаштирилди ёки муддати қисқартирилди.
2026-03-19T09:49+0500
2026-03-19T09:49+0500
2026-03-19T10:12+0500
ўзбекистон
жамият
наврўз
рамазон ҳайити
афв
амнистия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1333/18/13331886_0:160:3073:1889_1920x0_80_0_0_e86c2828c7bdfac691ff6fbe3e1acd6d.jpg
ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ҳайити арафасида Ўзбекистонда жазо муддатини ўтаётган 392 нафар шахс афв этилди. Бу ҳақда президентнинг тегишли фармонига таянган ҳолда ЎзА хабар қилди.Хабарда айтилишича, афв этилганлар қилмишига чин дилдан пушаймон бўлган ҳамда тузалиш йўлига қатъий ўтган шахслардир.Афв этилганлар орасида 3 нафар чет эл фуқароси, 26 нафар аёл, 14 нафар 60 ёшдан ошган эркак, 166 нафар ёшлар ҳамда 24 нафар тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахс бор.Масъул вазирлик ва идораларга афв этилган шахсларни оиласи ва яқинлари бағрига қайтариш, уларнинг ижтимоий ҳаётга мослашиши, фойдали меҳнат билан шуғулланиши ҳамда жамиятда муносиб ўрин топишига кўмаклашиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
https://sputniknews.uz/20251208/mirziyoev-konstitutsiya-afv-54012573.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1333/18/13331886_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_58a36879ca2dbd9c72af06897593f924.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, шавкат мирзиёев, президент фармони, афв, 392 нафар шахс, маҳкумлар, наврўз, рамазон ҳайити, жазо муддати, шартли озодлик, жазо енгиллаштирилди, ўза
ўзбекистон, шавкат мирзиёев, президент фармони, афв, 392 нафар шахс, маҳкумлар, наврўз, рамазон ҳайити, жазо муддати, шартли озодлик, жазо енгиллаштирилди, ўза
Наврўз ва Рамазон ҳайити арафасида 392 нафар шахс афв этилди
09:49 19.03.2026 (янгиланди: 10:12 19.03.2026) Афв этилганлар орасида аёллар, ёшлар, чет эл фуқаролари ва 60 ёшдан ошган шахслар бор, уларни ижтимоий мослаштириш бўйича топшириқлар берилди.
ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ҳайити арафасида Ўзбекистонда жазо муддатини ўтаётган 392 нафар шахс афв этилди. Бу ҳақда президентнинг тегишли фармонига таянган ҳолда ЎзА
хабар қилди.
Хабарда айтилишича, афв этилганлар қилмишига чин дилдан пушаймон бўлган ҳамда тузалиш йўлига қатъий ўтган шахслардир.
Афв этилганларнинг 223 нафари асосий жазодан тўлиқ озод қилинди, 82 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод этилди, 34 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 53 нафар шахсга тайинланган қамоқ жазоси муддати қисқартирилди.
Афв этилганлар орасида 3 нафар чет эл фуқароси, 26 нафар аёл, 14 нафар 60 ёшдан ошган эркак, 166 нафар ёшлар ҳамда 24 нафар тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахс бор.
Масъул вазирлик ва идораларга афв этилган шахсларни оиласи ва яқинлари бағрига қайтариш, уларнинг ижтимоий ҳаётга мослашиши, фойдали меҳнат билан шуғулланиши ҳамда жамиятда муносиб ўрин топишига кўмаклашиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.