https://sputniknews.uz/20260827/mudofaa-chizigi-slavyansk-60002618.html
Герасимов: биринчи мудофаа чизиғи енгиб ўтилди, Славянсккача тўрт километр қолди
Герасимов: биринчи мудофаа чизиғи енгиб ўтилди, Славянсккача тўрт километр қолди
Sputnik Ўзбекистон
Россия Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов "Жануб" гуруҳи 160 километрлик фронт бўйлаб ҳужум қилаётгани, қўшинлар Славянскдан тўрт, Краматорскдан уч километр масофада эканини айтди.
2026-08-27T13:32+0500
2026-08-27T13:32+0500
2026-08-27T13:32+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
валерий герасимов
дунё янгиликлари
дунёда
россия мудофаа вазирлиги
украина
россия
донецк халқ республикаси (дхр)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/03/0d/48365603_0:25:899:531_1920x0_80_0_0_e61c31fa7c4764a080aeae3a29e86881.jpg
ТОШКЕНТ, 27 авг — Sputnik. Россия Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи — мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари, армия генерали Валерий Герасимов "Жануб" қўшинлар гуруҳи бирлашма ва ҳарбий қисмларининг жанговар вазифаларни бажариш жараёнини текширди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.Герасимовнинг айтишича, гуруҳ қўшинлари қарийб 160 километрлик фронт бўйлаб бир нечта йўналишда ҳужум қилмоқда. Учинчи армия бўлинмалари Славянск томон ҳаракатни давом эттирмоқда. Июль–август ойларида Пискуновка, Першомарьевка ва Ореховатка қишлоқлари Россия қўшинлари назоратига ўтган.Николаевка ва Никаноровкада кўча жанглари давом этмоқда. Илғор бўлинмалардан Славянскнинг шарқий чеккасигача тўрт километр қолган.Краматорскдан шарқда ҳаракатланаётган штурм гуруҳлари шаҳар чеккасидан уч километр узоқликдаги аэродром ҳудудида жанг олиб бормоқда. Россия кучлари Украина қўшинлари таъминотида фойдаланилаётган логистика йўналишларига зарба бермоқда.Гуруҳнинг чап қанотида Алексеево-Дружковка ҳудудида жанглар давом этмоқда. Россия томони аҳоли пунктининг қарийб ярми назоратга олинганини билдирди.Герасимовга кўра, сўнгги икки ойда Дружковка йўналишида 100 квадрат километрдан ортиқ ҳудуд Россия қўшинлари назоратига ўтган.
https://sputniknews.uz/20260822/kievning-ozi-jinni-shishadan-chiqarib-yubordi-putin-59887764.html
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/03/0d/48365603_80:0:820:555_1920x0_80_0_0_d1fce82678694437238c0305c8bc61a4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
валерий герасимов, дунё янгиликлари, дунёда, россия мудофаа вазирлиги, украина, россия, донецк халқ республикаси (дхр)
валерий герасимов, дунё янгиликлари, дунёда, россия мудофаа вазирлиги, украина, россия, донецк халқ республикаси (дхр)
Герасимов: биринчи мудофаа чизиғи енгиб ўтилди, Славянсккача тўрт километр қолди
Россия Бош штаби бошлиғи "Жануб" қўшинлар гуруҳини текшириб, Славянск, Краматорск ва Дружковка йўналишларидаги вазият ҳақида маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 27 авг — Sputnik. Россия Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи — мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари, армия генерали Валерий Герасимов "Жануб" қўшинлар гуруҳи бирлашма ва ҳарбий қисмларининг жанговар вазифаларни бажариш жараёнини текширди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги
хабар берди.
Герасимовнинг айтишича, гуруҳ қўшинлари қарийб 160 километрлик фронт бўйлаб бир нечта йўналишда ҳужум қилмоқда.
Россия бўлинмалари айрим участкаларда Славянск–Краматорск мустаҳкамланган ҳудудининг биринчи мудофаа чизиғини енгиб ўтган.
Учинчи армия бўлинмалари Славянск томон ҳаракатни давом эттирмоқда. Июль–август ойларида Пискуновка, Першомарьевка ва Ореховатка қишлоқлари Россия қўшинлари назоратига ўтган.
Николаевка ва Никаноровкада кўча жанглари давом этмоқда. Илғор бўлинмалардан Славянскнинг шарқий чеккасигача тўрт километр қолган.
Краматорскдан шарқда ҳаракатланаётган штурм гуруҳлари шаҳар чеккасидан уч километр узоқликдаги аэродром ҳудудида жанг олиб бормоқда. Россия кучлари Украина қўшинлари таъминотида фойдаланилаётган логистика йўналишларига зарба бермоқда.
Гуруҳнинг чап қанотида Алексеево-Дружковка ҳудудида жанглар давом этмоқда. Россия томони аҳоли пунктининг қарийб ярми назоратга олинганини билдирди.
Шунингдек, Куртовка ва Веролюбовкада кўча жанглари кетаётгани, илғор бўлинмалар Дружковкага 1,5 километр масофага яқинлашган.
Герасимовга кўра, сўнгги икки ойда Дружковка йўналишида 100 квадрат километрдан ортиқ ҳудуд Россия қўшинлари назоратига ўтган.