Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Киевнинг ўзи жинни шишадан чиқариб юборди — Путин

© ВестиВладимир Путин
Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.08.2026
Oбуна бўлиш
Россия зарбалари Киев ҳаракатларига қараганда оғриқлироқ ва ҳалокатлироқ бўлмоқда.
ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Россиядаги фуқаролик нишонларига зарба беришни бошлаганида Киевнинг ўзи жинни шишадан чиқариб юборди, деди Владимир Путин "Вести" бошловчиси Павел Зарубинга берган интервьюсида.

Россия президентининг асосий фикрлари:

Россия қўшинлари нафақат барча жабҳаларда олдинга силжимоқда, балки олдинга силжиш суръатини ҳам оширмоқда.
Россияни 40 кун ичида мағлуб этишга уриниш Украина ва унинг Ғарбдаги бошқарувчиларининг яна бир қалтис таваккали бўлди.
Киев режими ва унинг хўжайинлари Россия устидан ҳеч қандай устунликка эриша олмади ва ҳеч қачон эриша олмайди.
Россия армиясининг зарбалари Киев ҳаракатларига қараганда оғриқлироқ ва ҳалокатлироқ бўлмоқда.
Душман аҳолини қўрқитиш ва парламент сайловларини бузишга ҳаракат қилган эди, лекин Россия бунга йўл қўймайди.
Россия фақат ердаги воқеликка асосланган ҳолда Украина билан тинчлик ҳақида мулоқот қилишга тайёр.
Россиянинг Украина портларига зарбаси жаҳон бозорида тақчилликка олиб келмайди. Бизда бу йил ҳосил мўл бўлган ва таклиф етарли.

"40-кунлик дўзах" операцияси Киев учун ҳалокат билан тугади

11 июнь куни Британия, Франция ва Германия элчилари Николас де Ривиер, Найжел Кейси ва Александр Ламбсдорф Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Галузин томонидан қабул қилинган эди. Кейинроқ Сергей Лавров элчиларнинг ушбу ташрифининг ягона мақсади — Россияга ультиматум эълон қилиш эканини маълум қилди.
Орадан бироз ўтиб, 25 июнь куни, Владимир Зеленский Россияга қарши "40-кунлик дўзах" ҳарбий операциясини бошлаганини эълон қилди. Операция мақсадини — Москвани ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга мажбурлаш деди.
Шундан сўнг Украина Россиянинг ички ҳудудларида нефтни қайта ишлаш заводларига, пляжлар, интернет-магазин омборхоналари, ётоқхоналар ва бошқа фуқаролик объектларига дрон ҳужумлари уюштирди.

Россия ҳаво мудофаа кучлари учирилган дронларнинг аксариятини зарасизлантирди, лекин айрим дронлар нишонларга етиб борди. Москва вилоятида нефтни қайта ишлаш заводи, Wildberries омборхоналарига зарар етди, бир неча тинч аҳоли вакиллари қурбон бўлди. Шунга қарамасдан ички ёқилғи бозорида жиддий муаммолар юзага келмади.

Ушбу зарбаларга жавобан Россия қўшинлари Украинанинг барча ҳудудларида жойлашган ҳарбий корхоналар, омборхоналар ёқилғи омборларига оммавий ҳалокатли зарбалар берди. Зеленскийнинг ўзи ғарблик ҳамкорларига "Россия ракеталарини қайтара олмаётгани" ҳақида шикоят қилди. Денгиз-логистика объектларига берилган зарбалар натижасида хорижий юк кемалари Украина портларига кирмай қўйди. Украинанинг йирик нефт омборлари, фронт чизиғига яқин жойлашган АЁҚШлар йўқ қилинди.
Коробки с товарами на складе логистического центра Ozon на территории ТОСЭР Зеленодольск в Казани. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.08.2026
Украина Самара вилоятидаги Ozon омборхонасига ҳужум қилди
Янгиликлар лентаси
0