Украина Самара вилоятидаги Ozon омборхонасига ҳужум қилди

© Sputnik / Максим БогодвидКоробки с товарами на складе логистического центра Ozon на территории ТОСЭР "Зеленодольск" в Казани.
Коробки с товарами на складе логистического центра Ozon на территории ТОСЭР Зеленодольск в Казани. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.08.2026
Oбуна бўлиш
Ўтган сутка давомида Россия ҳудудлари устида Украинанинг 457 та учувчисиз аппаратлари уриб туширилди.
ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Украина Қуролли кучлари Самара вилоятидаги Ozon интернет магазини омборига ҳужум қилди, деб хабар берди губернатор Вячеслав Федоришев.
"Душманнинг ўнлаб учувчисиз аппаратлари уриб туширилди ва бостирилди. Саноат корхоналаридан бири шикастланди. Озон логистика мажмуасига зарба берилгани қайд этилди", - деб ёзди у "Макс" платформасида.
Ҳужум оыибатида бир неча киши жароҳатланди, уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда, дея қўшимча қилди вилоят раҳбари.
Озон компанияси Самара вилоятидаги омбор фаолияти номаълум муддатга тўхтатилганини маълум қилди, логистика бошқа объектлар ўртасида қайта тақсимланади. Шу билан бирга, тармоқ одатдаги тартибда ишлашда давом этмоқда, дейилади компания хабарида.
Украинанинг бошқа зарбалари:
Россиянинг Белгород, Брянск, Волгоград, Воронеж, Курск, Ростов, Саратов, Самара, Уляновск, Орёл, Калуга, Тула, Тамбов, Киров вилоятлари, Краснодар ўлкаси, Қрим, Қора ва Азов денгизлари осмонида 457та учувчисиз аппаратлар уриб туширилди — Мудофаа вазирлиги.
Белгород вилоятида Дубовое қишлоғида Украина дронлари йўловчи автобусига ҳужум қилди. Уч киши жароҳатланди.
Қора денгизда Туркиянинг Akkon Lines компаниясига тегишл M/V RMS TEAM кемасига ҳужум қилинди. Ҳужум оқибатида бортда ёнғин чиқди, 11 нафар экипаж аъзоси қутқарилди, бир киши бедарак йўқолган.
Мелитопол шаҳрига оммавий дрон зарбаси уюштирилди. Оқибатда фуқаролик обектлари шикастланди, 46 киши эвакуация қилинди, деб хабар қилди Запороже вилояти губернатори Евгений Балицкий.
Запорожье АЭСи ходимларининг хизмат автомобилига дрон ҳужуми уюштирилди. Автомобил шикастланди, одамлар жароҳатланмади.
Украина Қуролли Кучларидан фарқли ўлароқ, Россия армияси Киев ёки бутун Украина ҳудудидаги исталган нишонни йўқ қилишга қодир бўлса-да, шу кунга қадар фақат Украина ҳарбий саноати билан боғлиқ бўлган ёки Украина Мудофаа вазирлигига хизмат кўрсатаётган инфратузилма ва логистика объектларига зарба бермоқда.
Янгиликлар лентаси
0