Ўзбекистон ва Қозоғистон ядровий, радиациявий ва экологик хавфсизликни муҳокама қилди

© Агентство "Узатом"В Агентстве "Узатом" состоялись переговоры с вице-министром экологии и природных ресурсов Казахстана Мансуром Ошурбаевым.
В Агентстве Узатом состоялись переговоры с вице-министром экологии и природных ресурсов Казахстана Мансуром Ошурбаевым. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.08.2026
Oбуна бўлиш
Икки мамлакат вакиллари ҳамкорликнинг асосий бандлари, жумладан, “йўл харитаси” ва кейинги қадамларни келишиб олди.
ТОШКЕНТ, 21 авг – Sputnik. Ўзбекистон ва Қозоғистон ядровий, радиациявий ва экологик хавфсизлик масалалари бўйича ишчи музокаралар ўтказди. Бу ҳақда “Ўзатом” матбуот хизмати хабар берди.
© Агентство "Узатом"В Агентстве "Узатом" состоялись переговоры с вице-министром экологии и природных ресурсов Казахстана Мансуром Ошурбаевым.
В Агентстве Узатом состоялись переговоры с вице-министром экологии и природных ресурсов Казахстана Мансуром Ошурбаевым. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.08.2026
В Агентстве "Узатом" состоялись переговоры с вице-министром экологии и природных ресурсов Казахстана Мансуром Ошурбаевым.
“Хавфсизлик – Ўзбекистон миллий атом дастурининг шубҳасиз устувор йўналишидир. Биз миллий қонунчилик ва халқаро стандартларга мувофиқ ядровий, радиациявий ва экологик хавфсизлик тизимини изчил йўлга қўймоқдамиз. Қўшни давлатлар, аввало, Қозоғистон билан очиқ мулоқот ўзаро ишончни мустаҳкамлайди ва лойиҳани амалга оширишнинг барча босқичларида минтақавий хусусиятларни ҳисобга олиш имконини беради”­, - дея таъкидлади “Ўзатом” директори Азим Ахмедхаджаев.
Қозоғистон экология ва табиий ресурслар вазири ўринбосари Мансур Ошурбаев мамлакат минтақада атом энергетикасининг барқарор ва хавфсиз ривожланишидан манфаатдорлигини билдирди.
“Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалаларида тажриба алмашиш, ёндашувларнинг шаффофлиги ва ҳамжиҳатликдаги ишлар ҳар икки мамлакат ҳамда Марказий Осиё аҳолиси манфаатларига мос келади. Бугунги музокаралар давлатларимиз ўртасидаги стратегик шериклик юксак даражада эканини тасдиқлайди”, - деди у.
Иштирокчиларга лойиҳа, қидирув ва тайёргарлик ишларининг бориши, шунингдек, хавфсизлик ва экологик мониторингни таъминлашда қўлланилаётган ёндашувлар тўғрисида долзарб маълумотлар тақдим этилди.

Учрашув якунлари бўйича келгусидаги ҳамкорликнинг асосий бандлари, жумладан, “йўл харитаси” ва кейинги қадамлар келишиб олинди.
© Агентство "Узатом"В Агентстве "Узатом" состоялись переговоры с вице-министром экологии и природных ресурсов Казахстана Мансуром Ошурбаевым.
В Агентстве Узатом состоялись переговоры с вице-министром экологии и природных ресурсов Казахстана Мансуром Ошурбаевым. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.08.2026
В Агентстве "Узатом" состоялись переговоры с вице-министром экологии и природных ресурсов Казахстана Мансуром Ошурбаевым.
Минтақавий кадрлар ва экспертлар салоҳиятини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбекистон томони Марказий Осиё мамлакатлари мутахассисларининг таълим модуллари ва амалий тайёргарлигини, замонавий лабораториялар негизида тренажёр машғулотларини, ХАЭА тавсияларига мувофиқ миллий ядро инфратузилмасини ривожлантириш бўйича эксперт маслаҳатларини, ягона академик мобиллик платформасини, шунингдек, республикада АЭС қуриш ва ундан фойдаланиш тажрибасига асосланган “билимлар базаси”ни бирлаштиришга мўлжалланган ихтисослаштирилган марказ концепциясини тақдим этди.

Марказнинг устувор йўналишлари қаторига ядровий ва радиациявий хавфсизлик маданиятини мустаҳкамлаш, меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш ҳамда тинч атомнинг ижтимоий мақбуллигини, жумладан, “Nuclear Knowledge Platform” ва “Nuclear Energy Modelling Hub” рақамли платформалари орқали ошириш киради.

Томонлар минтақада тинч атом энергетикасини хавфсиз ва масъулиятли ривожлантириш йўлида мунтазам экспертлар мулоқотини давом эттиришга ҳамда ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёр эканликларини тасдиқлади.
2024 йил майида Тошкентда Ўзбекистоннинг Жиззах вилоятида кам қувватли атом электр станциясини қуриш бўйича атом энергетикаси тарихидаги биринчи экспорт шартномаси имзоланди. “Росатом” станция қурилишининг бош пудратчиси, қурилишга маҳаллий компаниялар ҳам жалб қилинган.
Ўтган йилнинг сентябрида “Росатом” ва Ўзбекистон ҳукумати республикада интеграциялашган АЭС қуриш лойиҳасини амалга оширишнинг асосий шартлари тўғрисида қўшимча битим имзолади.
Июнь бошида АЭС майдончасида кичик реактор учун биринчи бетон қуйилди, станция қурилиши бошланди.
заглушка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.05.2026
Ўзбекистондаги АЭС қандай бўлади?
Янгиликлар лентаси
0