Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Россия армияси ДХРдаги Петровкани озод қилди — қўшинлар олдинга силжимоқда

© Sputnik / Сергей Бобылев / Медиабанкка ўтишМорские пехотинцы группировки войск "Восток" на направлении Гуляйполе в зоне СВО
Морские пехотинцы группировки войск Восток на направлении Гуляйполе в зоне СВО - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.08.2026
Oбуна бўлиш
Россия қўшинлари бошқа йўналишларда ҳам УҚКга талафот етказмоқда.
ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. "Марказ" қўшинлари гуруҳи бўлинмалари фаол ҳаракатлар натижасида Донецк Халқ Республикасининг Петровка аҳоли пунктини озод қилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
ДХР ва Днепропетровск вилоятида Украина Қуролли кучларининг иккита механизациялашган бригадаси, егерь ва ҳужум бригадалари, ҳужум полки, денгиз пиёдалари бригадаси ҳамда Миллий гвардиянинг учта бригадаси шахсий таркиби ва техникасига талафот етказилди.
"Шимол" қўшинлари гуруҳи бўлинмалари тактик ҳолатини яхшилади. Харьков вилоятида Украина Қуролли кучларининг механизациялашган ва иккита мотопиёда бригадаси, ҳужум полки ҳамда ҳудудий мудофаа бригадаси тузилмаларига талафот етказилди.
"Ғарб" қўшинлари гуруҳи ҳам тактик ҳолатини яхшилади. Харьков вилояти ва ДХРда УҚКнинг механизациялашган, аэромобиль ва ҳужум бригадалари, денгиз пиёдалари ҳамда ҳудудий мудофаа бригадалари шахсий таркиби ва техникасига талафот етказилди.
"Жануб" қўшинлари гуруҳи бўлинмалари янада қулай марра ва позицияларни эгаллади. ДХРда УҚКнинг учта механизациялашган, аэромобиль ва тоғ-ҳужум бригадалари ҳамда ҳудудий мудофаа бригадаси тузилмаларига талафот етказилди.
"Шарқ" қўшинлари гуруҳи бўлинмалари душман мудофааси ичкарисига кириб борди. Днепропетровск ва Запорожье вилоятларида УҚКнинг ҳужум бригадаси, иккита десант-штурм бригадаси, иккита ҳужум полки ҳамда денгиз пиёдалари бригадаси жонли кучи ва техникасига талафот етказилди.
"Днепр" қўшинлари гуруҳи бўлинмалари Запорожье вилоятида УҚКнинг иккита механизациялашган бригадаси, тоғ-ҳужум бригадаси ва денгиз пиёдалари бригадаси тузилмаларига талафот етказди.
Боевая работа специального поезда Енисей - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.08.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия қўшинлари Харьков вилоятидаги аҳоли пунктини назоратга олди
Янгиликлар лентаси
0