https://sputniknews.uz/20260811/xalqaro-informatika-olimpiada-59628438.html
Тошкентда илк бор Халқаро информатика олимпиадаси бўлиб ўтмоқда
Тошкентда илк бор Халқаро информатика олимпиадаси бўлиб ўтмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Тошкент илк бор Халқаро информатика олимпиадасига мезбонлик қилмоқда. Бу йил 97 мамлакат вакиллари иштирок этяпти — бу мусобақа тарихидаги рекорд кўрсаткич.
2026-08-11T18:02+0500
2026-08-11T18:02+0500
2026-08-11T18:45+0500
юнеско
ўзбекистон
шерзод шерматов
рақамли технологиялар вазирлиги
олимпиада
видео
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/0b/59628645_80:0:1884:1015_1920x0_80_0_0_ce001e181e303fb909fb2a72b47289e5.jpg
ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Тошкентда мактаб ўқувчилари ўртасида дастурлаш соҳасидаги энг йирик мусобақалардан бири — Халқаро информатика олимпиадаси илк бор ўтказилмоқда. Тадбирда 97 та мамлакат вакиллари иштирок этмоқда — бу олимпиада тарихидаги рекорд кўрсаткич, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.Ўзбекистон рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов иштирокчиларни қутлаб, уларни мамлакатга нафақат олимпиада ўтказилаётган жой, балки келажакда технологик лойиҳаларни амалга ошириш учун истиқболли майдон сифатида ҳам қарашга чақирди.Халқаро информатика олимпиадасининг собиқ иштирокчиси, беларуслик Геннадий Короткевичнинг айтишича, бундай мусобақаларга тайёрланиш учун мактаб дастурининг ўзи етарли эмас. Информатикани чуқур ўрганиш ва мунтазам равишда мураккаб масалалар устида ишлаш талаб этилади.Короткевичнинг ўзи олимпиадада етти марта қатнашиб, олти марта олтин медални қўлга киритган.Унинг сўзларига кўра, олимпиада бир ҳафта давом этса-да, асосий мусобақалар икки кун ўтказилади. Икки тур ўртасида иштирокчиларга бир кун дам берилади, шундан сўнг улар яна компьютер қаршисига ўтиради.Халқаро информатика олимпиадаси 1989 йилдан бери ўтказиб келинади. Илк мусобақа ЮНЕСКО ташаббуси билан Болгарияда ташкил этилган.
https://sputniknews.uz/20260719/kimyo-olimpiada-uzbekistan-ishtirokchi-medal-59135792.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/0b/59628645_305:0:1658:1015_1920x0_80_0_0_d0093c3d1b51e4dd5097463013ceac8b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
юнеско, ўзбекистон, шерзод шерматов, рақамли технологиялар вазирлиги, олимпиада , видео, жамият
юнеско, ўзбекистон, шерзод шерматов, рақамли технологиялар вазирлиги, олимпиада , видео, жамият
Тошкентда илк бор Халқаро информатика олимпиадаси бўлиб ўтмоқда
18:02 11.08.2026 (янгиланди: 18:45 11.08.2026) Олимпиаданинг олти карра олтин медаль соҳиби Геннадий Короткевич иштирокчиларни қандай синовлар кутаётганини тушунтирди.
ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Тошкентда мактаб ўқувчилари ўртасида дастурлаш соҳасидаги энг йирик мусобақалардан бири — Халқаро информатика олимпиадаси илк бор ўтказилмоқда. Тадбирда 97 та мамлакат вакиллари иштирок этмоқда — бу олимпиада тарихидаги рекорд кўрсаткич, деб хабар бермоқда
Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Ўзбекистон рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов иштирокчиларни қутлаб, уларни мамлакатга нафақат олимпиада ўтказилаётган жой, балки келажакда технологик лойиҳаларни амалга ошириш учун истиқболли майдон сифатида ҳам қарашга чақирди.
“Агар сиз ҳақиқатан ҳам ўз компания ёки стартапингизга асос солмоқчи бўлсангиз, Ўзбекистонни потенциал бошланиш нуқтаси сифатида кўриб чиқишингиз мумкин. Агар Ўзбекистонда АТ компаниянгиз бўлса, сиз ҳеч қандай солиқ тўламайсиз. Ходимларингиз ҳам бошқа мамлакатларга қараганда камроқ солиқ тўлайди”, — деди Шерматов.
Халқаро информатика олимпиадасининг собиқ иштирокчиси, беларуслик Геннадий Короткевичнинг айтишича, бундай мусобақаларга тайёрланиш учун мактаб дастурининг ўзи етарли эмас. Информатикани чуқур ўрганиш ва мунтазам равишда мураккаб масалалар устида ишлаш талаб этилади.
Короткевичнинг ўзи олимпиадада етти марта қатнашиб, олти марта олтин медални қўлга киритган.
Унинг сўзларига кўра, олимпиада бир ҳафта давом этса-да, асосий мусобақалар икки кун ўтказилади. Икки тур ўртасида иштирокчиларга бир кун дам берилади, шундан сўнг улар яна компьютер қаршисига ўтиради.
“Уларга ҳар куни учта масалани ечиш учун беш соат вақт берилади. Ҳар бир масала учун уни имкон қадар яхши ечадиган дастур ёзиш керак. Масалани қанчалик яхши ечишса, шунча кўп балл тўплашади. Масалалар жуда мураккаб”, — деди Короткевич.
Халқаро информатика олимпиадаси 1989 йилдан бери ўтказиб келинади. Илк мусобақа ЮНЕСКО ташаббуси билан Болгарияда ташкил этилган.