https://sputniknews.uz/20260719/kimyo-olimpiada-uzbekistan-ishtirokchi-medal-59135792.html
Тошкентдаги кимё олимпиадаси: Ўзбекистоннинг барча иштирокчиси медаль олди
Тошкентдаги кимё олимпиадаси: Ўзбекистоннинг барча иштирокчиси медаль олди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонлик тўрт ўқувчининг барчаси Тошкентдаги IChO-2026 совриндори бўлди. Жамоа бир олтин ва учта кумуш медаль олди, ўқувчиларга 2,884 млрд сўм мукофот кўзда тутилган.
2026-07-19T19:28+0500
2026-07-19T19:28+0500
2026-07-20T10:16+0500
таълим
мактаб
ўқувчилар
россия
ўзбекистон
самарқанд
москва
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/13/59132350_0:257:2730:1793_1920x0_80_0_0_d98873dc8e8c620173f60bb64d7fef9b.jpg
Ўзбекистонлик ўқувчилар Тошкентда ўтказилган 58-Халқаро кимё олимпиадасида — International Chemistry Olympiad (IChO-2026)да бир олтин ва учта кумуш медални қўлга киритди, деб хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.Райҳона Тўймуродова олтин медалга сазовор бўлди. Жасур Мустафоев, Азизмуҳаммад Ҳафизов ва Миржалол Ҳомиджонов эса кумуш медалларни қўлга киритди. Шу тариқа, Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган барча тўрт нафар ўқувчи олимпиада совриндори бўлди.Ғолибларни тақдирлаш маросими "Ўзбекистон" халқаро анжуманлар саройида ўтказилди. Олимпиадада 94 та давлатдан қарийб минг нафар мактаб ўқувчиси, жамоа раҳбарлари, Халқаро қўмита аъзолари, кузатувчилар ва хорижий меҳмонлар иштирок этди.Тошкентдаги CAEx кўргазма марказида ташкил этилган назарий турда эса ўқувчиларга тўққизта вазифани бажариш учун ҳам беш соат вақт берилди. Топшириқлар орасида Ўзбекистон тарихи, табиати ва илмий салоҳияти билан боғлиқ масалалар ҳам бўлди.Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари Илҳом Сиражев табрик сўзида иштирокчилар синовлар билан бирга мамлакатнинг маданияти ва тарихий мероси билан ҳам яқиндан танишганини таъкидлади.Москва давлат университети гимназияси директори, университет кимё факультети профессори ва Халқаро кимё олимпиадаси илмий қўмитаси ҳамраиси Александр Гладилин Sputnik мухбирига тадбир ташкилий, илмий ва мусобақа нуқтаи назаридан юқори савияда ўтганини айтди.Гладилин олимпиадани ўтказиш учун Ўзбекистон миллий университетида яратилган шароитларга ҳам алоҳида тўхталди.Олимпиада якунларига кўра, 41 нафар иштирокчи олтин, 74 нафари кумуш ва 112 нафари бронза медаль билан тақдирланди.Кумуш медаль соҳиби Миржалол Ҳомиджоновнинг айтишича, уни олтин медалдан ярим баллга яқин натижа ажратиб қолган.Ўзбекистон президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги қарорига мувофиқ, нуфузли халқаро олимпиадалар совриндорларига пул мукофотлари берилиши белгиланган.Олтин медаль соҳиби 1 млрд 30 млн сўм, уни тайёрлаган ўқитувчи эса 185,4 млн сўм олади. Кумуш медаль учун ўқувчига 618 млн сўм, устозига 103 млн сўм берилади. Бронза медаль учун мукофот миқдори ўқувчига 412 млн сўм, ўқитувчига 61,8 млн сўмни ташкил этади.Шу тариқа, Ўзбекистоннинг тўрт нафар совриндорига жами 2 млрд 884 млн сўм мукофот берилиши кўзда тутилган. Олимпиада ғолибларини тайёрлаган педагогларнинг малака тоифаси ҳам бир поғонага оширилади.Россиядан келган тўрт нафар индивидуал иштирокчининг барчаси ҳам муносиб қатнашди: Арсений Гасаненко, Ярослав Косолапов, Павел Шептунов ва Игорь Устинов олтин медалларга сазовор бўлди.Россия жамоаси раҳбари, Москва давлат университети кимё факультети доценти Александр Белов мусобақанинг мураккаблиги ва маданий дастурни юқори баҳолади.Арсений Гасаненко олтин медаль билан бирга олимпиаданинг мутлақ ғолиби унвонини ҳам қўлга киритди.Ёпилиш маросимида иштирокчилар ва меҳмонларга концерт дастури намойиш этилди. Шунингдек, Халқаро кимё олимпиадаси байроғини кейинги мезбонга тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.2027 йилги 59-Халқаро кимё олимпиадаси Хитой Тайпэйида ўтказилади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/13/59132350_0:0:2730:2048_1920x0_80_0_0_401886fe182b9cff720b5dbfba2715bd.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
таълим, мактаб, ўқувчилар, россия, ўзбекистон, самарқанд, москва, жамият
таълим, мактаб, ўқувчилар, россия, ўзбекистон, самарқанд, москва, жамият
Тошкентдаги кимё олимпиадаси: Ўзбекистоннинг барча иштирокчиси медаль олди
19:28 19.07.2026 (янгиланди: 10:16 20.07.2026) Эксклюзив
Ўзбекистон жамоасининг барча тўрт аъзоси совриндор бўлди. Ўқувчиларга жами 2 млрд 884 млн сўм пул мукофоти берилиши кўзда тутилган.
Ўзбекистонлик ўқувчилар Тошкентда ўтказилган 58-Халқаро кимё олимпиадасида — International Chemistry Olympiad (IChO-2026)да бир олтин ва учта кумуш медални қўлга киритди, деб хабар берди
Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Райҳона Тўймуродова олтин медалга сазовор бўлди. Жасур Мустафоев, Азизмуҳаммад Ҳафизов ва Миржалол Ҳомиджонов эса кумуш медалларни қўлга киритди. Шу тариқа, Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган барча тўрт нафар ўқувчи олимпиада совриндори бўлди.
Ғолибларни тақдирлаш маросими "Ўзбекистон" халқаро анжуманлар саройида ўтказилди. Олимпиадада 94 та давлатдан қарийб минг нафар мактаб ўқувчиси, жамоа раҳбарлари, Халқаро қўмита аъзолари, кузатувчилар ва хорижий меҳмонлар иштирок этди.
Мусобақа амалий ва назарий босқичлардан иборат бўлди. Ўзбекистон миллий университетида ўтказилган амалий турда иштирокчилар беш соат давомида учта лаборатория ишини бажарди.
Тошкентдаги CAEx кўргазма марказида ташкил этилган назарий турда эса ўқувчиларга тўққизта вазифани бажариш учун ҳам беш соат вақт берилди. Топшириқлар орасида Ўзбекистон тарихи, табиати ва илмий салоҳияти билан боғлиқ масалалар ҳам бўлди.
Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари Илҳом Сиражев табрик сўзида иштирокчилар синовлар билан бирга мамлакатнинг маданияти ва тарихий мероси билан ҳам яқиндан танишганини таъкидлади.
"Биз учун энг катта ютуқ - бу мамлакатни нафақат медаллар, балки унутилмас хотиралар, янги дўстлар ва ёрқин таассуротлар билан тарк этаётганингиздир", - деди у.
Москва давлат университети гимназияси директори, университет кимё факультети профессори ва Халқаро кимё олимпиадаси илмий қўмитаси ҳамраиси Александр Гладилин Sputnik мухбирига тадбир ташкилий, илмий ва мусобақа нуқтаи назаридан юқори савияда ўтганини айтди.
"Ҳаммага жуда ёқди. Вазифалар осон эмас эди, лекин ўқувчилар ҳам назарий, ҳам амалий топшириқларни яхши бажаришди", - деди у.
Гладилин олимпиадани ўтказиш учун Ўзбекистон миллий университетида яратилган шароитларга ҳам алоҳида тўхталди.
"Мен сўнгги бир йил ичида Ўзбекистон миллий университетига бир неча бор ташриф буюрганман ва таққослашим мумкин бўлган нарсалар бор. Катта ишлар амалга оширилди, ўттиздан ортиқ замонавий, тўлиқ жиҳозланган кимё лабораториялари ташкил этилди, улар Ўзбекистондаги таълим ишига хизмат қилади ва дарсларни, биринчи навбатда, амалий машғулотларни мутлақо янги сифат даражасида ўтказиш имконини беради", - дея таъкидлади у.
Олимпиада якунларига кўра, 41 нафар иштирокчи олтин, 74 нафари кумуш ва 112 нафари бронза медаль билан тақдирланди.
Кумуш медаль соҳиби Миржалол Ҳомиджоновнинг айтишича, уни олтин медалдан ярим баллга яқин натижа ажратиб қолган.
"Бугун жуда ҳаяжонландим. Мен энг юқори балл олган кумуш медални қўлга киритдим. Олтинга озгина камлик қилди, тахминан 0,5-0,6 балл. Бироз қайғули. Лекин, умуман олганда, натижамдан мамнунман. Мен бунга уч йил тайёрландим. Тўққизинчи синфдан ўқитувчим Маҳфуза Болтаева билан шуғуллана бошладик. У менга берган ва ўргатган ҳамма нарса учун миннатдорчилик билдирмоқчиман", - дейди Тошкент шаҳридаги Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 11-синф ўқувчиси Миржалол Ҳомиджонов.
Ўзбекистон президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги қарорига мувофиқ, нуфузли халқаро олимпиадалар совриндорларига пул мукофотлари берилиши белгиланган.
Олтин медаль соҳиби 1 млрд 30 млн сўм, уни тайёрлаган ўқитувчи эса 185,4 млн сўм олади. Кумуш медаль учун ўқувчига 618 млн сўм, устозига 103 млн сўм берилади. Бронза медаль учун мукофот миқдори ўқувчига 412 млн сўм, ўқитувчига 61,8 млн сўмни ташкил этади.
Шу тариқа, Ўзбекистоннинг тўрт нафар совриндорига жами 2 млрд 884 млн сўм мукофот берилиши кўзда тутилган. Олимпиада ғолибларини тайёрлаган педагогларнинг малака тоифаси ҳам бир поғонага оширилади.
Россиядан келган тўрт нафар индивидуал иштирокчининг барчаси ҳам муносиб қатнашди: Арсений Гасаненко, Ярослав Косолапов, Павел Шептунов ва Игорь Устинов олтин медалларга сазовор бўлди.
Россия жамоаси раҳбари, Москва давлат университети кимё факультети доценти Александр Белов мусобақанинг мураккаблиги ва маданий дастурни юқори баҳолади.
"Олимпиада жуда мураккаб ўтди. Топшириқлар тўплами ҳам назария, ҳам амалиёт жиҳатидан оғир эди. Аммо шунга қарамай, олимпиада қизиқарли, мазмунли, ёрқин бўлди ва биз бу ерга яна бир бор мамнуният билан келган бўлардик. Маданий дастур ҳам бизни ҳайратда қолдирди. Биз Ўзбекистон маданияти билан танишдик, ҳатто Самарқандга саёҳат қилдик, у ерда бир ёки ҳатто икки минг йиллик қадимий ёдгорликларни кўрдик ва бу, албатта, таъсирли. Ва, албатта, йигитларнинг раҳбари ва мураббийи сифатида мен улар учун жуда хурсандман", - деди россиялик индивидуал иштирокчилар гуруҳи раҳбари, Москва давлат университети кимё факультети доценти Александр Белов.
Арсений Гасаненко олтин медаль билан бирга олимпиаданинг мутлақ ғолиби унвонини ҳам қўлга киритди.
"Кимёга келганимга анча бўлди, 6-синфда шуғуллана бошладим. Аввал Россия олимпиадаларини олдим, кейин ИЖСОнинг мутлақ ғолибини олдим - бу ўн тўрт ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги халқаро табиий фанлар олимпиадаси бўлиб, у учта фан: кимё, биология ва физика бўйича ўтказилади. Бу ерда, Тошкентда топшириқлар мураккаб, аммо қизиқарли эди. Мен ўзим ва мамлакатим учун жуда хурсандман", - деди Арсений.
Ёпилиш маросимида иштирокчилар ва меҳмонларга концерт дастури намойиш этилди. Шунингдек, Халқаро кимё олимпиадаси байроғини кейинги мезбонга тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.
2027 йилги 59-Халқаро кимё олимпиадаси Хитой Тайпэйида ўтказилади.