Уфада Ўзбекистон Савдо уйини очиш бўйича келишувга эришилди

© Торгово-промышленная палатаВ Уфе состоялся узбекско-башкирский бизнес-форум
В Уфе состоялся узбекско-башкирский бизнес-форум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.08.2026
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Бошқирдистон компаниялари савдо уйини очиш, маҳсулот сотиш ва янги қўшма лойиҳаларни амалга оширишга келишди.
ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Уфада ўтказилган Ўзбекистон–Бошқирдистон бизнес-форуми якунларига кўра, савдо ва саноат кооперацияси бўйича қатор амалий келишувларга эришилди. Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати хабар берди.
Тадбирда Ўзбекистоннинг турли соҳаларда фаолият юритувчи 100 дан ортиқ корхонаси қатнашди.
Асосий келишувлардан бири — "БашГлобалГрупп" билан "Евразия" улгуржи-тақсимлаш марказида Ўзбекистон Савдо уйини очиш.
Ўзбек компанияларининг халқаро кўп функцияли бизнес-мажмуа лойиҳасида иштирок этиши ҳамда "Толпар" технопарки орқали озиқ-овқатдан ташқари маҳсулотларни сотиши бўйича ҳам келишувларга эришилди.
Бошқирдистон корхоналарига Афғонистон бозорига маҳсулот етказиб беришга мўлжалланган эркин иқтисодий зона ҳудудида лойиҳаларни амалга ошириш таклиф қилинди.
Ўзбекистон ва Бошқирдистон Савдо-саноат палаталари ҳамкорликни ривожлантириш бўйича меморандум имзолади. B2B музокаралари якунида эса шартнома ва келишувлар тузилди.
Тадбирда 2025 йил якунлари бўйича Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми қарийб 13 млрд долларга етгани, шунингдек, Ўзбекистонда Россия капитали иштирокидаги корхоналар сони 3 мингдан ошгани қайд этилди.
"Башкортостан" телерадиокомпанияси маълумотларига кўра, форум доирасида Ўзбекистон ва Бошқирдистон компаниялари ўртасида қарийб 100 млн долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди.
Бошқирдистон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо ҳажми беш йилдан бери ўсиб келмоқда. Жорий йил Тошкентдаги "Иннопром. Марказий Осиё" кўргазмасида Бошқирдистон корхоналари 2,8 млрд рубллик ташқи савдо шартномаларини имзолаган.
Зойир Мирзаев награжден орденом Дружбы народов Республики Башкортостан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.08.2026
Тошкент вилояти ва Бошқирдистон 235,7 млн долларлик лойиҳаларни тезлаштиради
Янгиликлар лентаси
0