Тошкент вилояти ва Бошқирдистон 235,7 млн долларлик лойиҳаларни тезлаштиради

© Хокимият Ташкентской областиЗойир Мирзаев награжден орденом "Дружбы народов" Республики Башкортостан
Зойир Мирзаев награжден орденом Дружбы народов Республики Башкортостан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.08.2026
Oбуна бўлиш
Томонлар еттита инвестиция лойиҳаси, Бекобод технопарки ва янги қўшма саноат корхоналарини ташкил этишни муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев ва Бошқирдистон раҳбари Радий Хабиров онлайн учрашувда қўшма инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, ҳозир икки ҳудуд ҳамкорлигида умумий қиймати 235,7 млн доллар бўлган еттита инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда. Улар янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш ва иш ўринлари яратишни назарда тутади.
Учрашувда Бекобод технопаркини ривожлантириш, қўшма саноат корхоналарини ташкил этиш ҳамда савдо алоқаларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Томонлар қишлоқ хўжалиги, туризм ва спорт соҳаларидаги ҳамкорликни ҳам кучайтириш, янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалдаги ташаббусларнинг ижросини тезлаштиришга келишиб олди.
Хокимом Ташкентской области Зойир Мирзаев встретился с главой Татарстана Рустамом Миннихановым - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.02.2026
Татаристон ва Тошкент вилояти ўртасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
Янгиликлар лентаси
0